У нас есть только
оригинальные песни

Алишер Файз яна фонограммада концерт беради

calendar 22.01.2016
1237

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бу йил устози Озодбек Назарбековга қараганда эртароқ отни қамчилади. Озодбекнинг апрель ойидаги анъанавий концерт дастурлари ҳақида афишалар чиқмай туриб шогирди Алишер Файз май ойида 6 кун концерт беришини маълум қилди. Хонанда жорий йилнинг 17-22 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Севги ҳикмати” номли янги концерт дастурини тақдим этади.

Унинг ўтган йилдан то бугунгача бўлган ижодига эътибор қаратсак, концертга боришга арзигулик, томошабинлар эътиборига тушган қўшиқлари кўп бўлди. Бунга мисол тариқасида “Рашк қиласанми?”, “Хоразмгача” номли қўшиқларни келтириш мумкин. Бироқ хонанданинг навбатдаги концертида ҳам қўшиқларни ФОНОГРАММАда ижро этади. Алишер Файз шунча йиллик тажрибаси ва халқ орасида топган обрў-эътиборини инобатга олиб тўлиқ жонли ижрода концерт беришга ҳам тайёргарлик кўрса ёмон бўлмасди. 

Яндекс.Метрика