У нас есть только
оригинальные песни

Алкоголизм ҳақида 5 та факт

calendar 31.05.2016
1612

Ичкилик – эркак билан аёлни бирлаштирадиган, аммо эр ва хотинни ажраштирадиган балодир.
Константин Мелихан
 
Ичкиликбозлик, бошқача қилиб айтганда алкоголизмга чалинган инсоннинг ҳаёт тарзи соғлом турмуш тарзига амалг қиладиган инсонларникидан тубдан фарқ қилади. Маълумотларга кўра, спиртли ичимликларга ружу қўйганларнинг 85 фоизи бу зарарли одатдан халос бўла олишмайди. 7 фоизи бир неча бор даволаниб, яна ичишни бошлайди, 8 фоизигина даволаниб, бошқалар каби соғлом турмуш тарзига риоя қилар экан. Айтиш керакки, ичкиликбозлик тузалишда ирода, куч, сабр талаб этадиган ва инсонни ўзи билмаган ҳолда жарлик ёқасига олиб келадиган иллатлардан биридир.
 
Эътиборингизга ичкилик ҳақидаги 5 та маълумотни тақдим этамиз. Улар жуда қизиқ, аммо ортидаги ҳақиқат жуда аччиқ.
 
1. Ичкиликбозлик кишининг дастлаб ўзини ҳеч бир спиртли ичимликдан тия олмаслиги, ҳар қандай вазият ва сабаб билан ҳам ичаверишга интилиш, одатланиш билан бошланади.
 
2. “Одат” тусига кира бошлаган ҳолат аста-секинлик билан “меъёр”дан оша бошлайди. Ичиш учун сабаблар янада оддийлашади. Маош берилган кун, кўчада дўсти билан учрашиб қолгани, кичик нарсаларга асабийлашгани, уйдаги бирор жиҳознинг бузилиб қолиши, қўшнининг фарзандли бўлгани каби баҳоналар пайдо бўлади. Агар айни жараёнда инсон ўзида куч топиб, ирода билан ўзини тўхтата олмаса, 2-3 йил ичида ичкилик ичиш сурункали тус олади ва инсон сурункали ичкиликбозлик касаллилига чалинади.
 
3. Сурункали ичкиликбозликнинг I-даражасининг дастлабки белгилари шундан иборатки, инсон ичкиликни доимий равишда ича бошлайди. Эндиликда спиртли ичимликка пиво каби бошқа ичимликлар қўшиб ичиладиган бўлади. Бунинг оқибатида киши ён-атрофидагиларга бироз олдин нима дегани, ўтирган жойига қандай қилиб келиб қолгани, қайси йўлдан келгани кабиларни эслай олмай қолади. Хотира сусаяди. Ичкилик ичганда қайт қилиш рефлекси йўқолади.
 
4. II-даражали сурункали ичкиликбозликда спиртли ичимлик ичиш вақти қисқаради. Яъни бемор эрталаб, пешинда, кечқурун тўхтовсиз спиртли ичимлик ичади. Иштаҳа йўқолади, овқат ейиш миқдори камаяди. Бу ҳолатда баъзилар пивога спиртли ичимликни аралаштириб, кунига бир неча марта ичишади. II-даражали сурункали ичкиликбозлик 3-6 йилгача тўхтовсиз давом этса, III-даражага ўтади.
 
5. III-даражали сурункали ичкиликбозликда инсоннинг ҳаётий фаолияти ҳар томонлама сустлашади. Руҳий карахтлик, асабийлик, жисмоний толиқиш, иммунитетнинг пасайиши, турли касалликларнинг юзага чиқиши, ички органлар фолиятидаги салбий ўзгаришлар, тафаккурнинг ёмонлашиши, энцефалопатия (мия ичида ўзгариш содир бўлади ва унинг фаолияти бузилиши), деградация (кишининг шахс сифатида ўзгариши) кабилар кузатилади. 
Яндекс.Метрика