У нас есть только
оригинальные песни

Алкоголли маҳсулотларга аниқ нарх жорий қилинди

calendar 26.12.2015
1361

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилди ҳамда уларнинг аниқ миқдори белгиланди деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасисининг “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўрчиб чиқиш тўғрисида”ги 102-, 2015-35 сонли қарори қабул қил қилинди. Унга кўра, 1 литр винонинг ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 4500 сўм, энг кам чакана нархи 5400 сўм, 1 литр конякнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 13900 сўм, энг кам чакана нархи 16700 сўм, 1 литрли ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 10500 сўм,  энг кам чакана нархи эса 12600 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор 2016 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Яндекс.Метрика