У нас есть только
оригинальные песни

Aloqa xodimlari uchun «Aloqachi» tarif rejasi joriy qilindi

calendar 30.05.2017
1589

«Ўзбектелеком» АКнинг UZMOBILE Миллий алоқа оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига кирувчи корхона-муассасаларнинг ходимлари учун «Aloqachi» деб номланган махсус тариф режасини жорий қилди.

Замонавий илғор технологиялар билан қулайлашиб бораётган турмуш тарзимиз бугун ҳар дақиқа, ҳар жойда алоқада бўлишни тақозо қилмоқда. Бу эса алоқанинг мавжудлиги ва сифати учун жавобгар бўлган алоқачилар, соҳа ходимлари зиммасига юкланадиган вазифа. Ўз навбатида, уларнинг ўзлари учун ҳам сифатли ва ишончли алоқа хизматлари — аҳамиятли масала. Шу муносабат билан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар нисбатан қулай ва имтиёзларга эга махсус алоқа тарифига уланиш имконига эга бўлдилар.

UZMOBILE GSM тармоғидаги янги махсус тариф режасига Вазирлик тизимига кирувчи 41 та муассаса ходимлари уланишлари мумкин. «Aloqachi» тариф режасининг ўзига хослиги — соҳанинг бирор бир ходими ягона шартнома билан 5 тагача рақамни ўз номига расмийлаштириши ва бу рақамлардан фойдаланувчи гуруҳ абонентлари ўзаро бепул мулоқот қилишлари мумкин.

Янги тариф режаси алоқа соҳаси ходимларига қўшимча қулайликлар яратиб, муҳим масалалар юзасидан ўзаро алоқада бўлиш ва ҳамкорлик қилиш орқали иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади. Шу билан бирга, соҳа ходимларининг ижтимоий таъминотини ошириб, малакали кадрларни соҳага жалб қилинишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги айни кунда АКТ соҳаси учун раҳбар кадрлар ва мутахассисларнинг маълумотлар базасини шакллантирмоқда. Мазкур базага кириш барчанинг хоҳишига кўра амалга оширилади ва уларнинг номзодлари кейинчалик вазирлик ҳамда унинг тизимидаги муассасалардаги раҳбар лавозимларда ишлаш учун илгари сурилади.

Яндекс.Метрика