loading...

 

Amazon «Барселона»нинг титул ҳомийсига айланиши мумкин

АҚШнинг йирик интернет хизматлари билан шуғулланадиган Amazon компанияси «Барселона» клубининг титул ҳомийсига айланиши мумкин.

«Барселона» мавсумдаги илк ўртоқлик ўйинини 30 июль куни «Сельтик»га қарши ўтказади. Ўшангача клуб титул ҳомий масаласини ҳал қилиши керак. Айни вақтда Қатарнинг Qatar Airways компанияси «Барселона»нинг титул ҳомийси ҳисобланади. Каталонияликлар Қатар корхонаси ва Amazon'дан бирини танлаши керак.

«Барселона» титул ҳомийсидан йилига 65 миллион евро фойда кўрмоқчи. Бироқ Аmazon ҳали бу таклифни қабул қилгани йўқ.


Комментарии (0) | Добавить: 08.07.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...