У нас есть только
оригинальные песни

Америкалик бадавлат оилаларнинг фарзандлари орасида фейсбук урфдан қолмоқда

calendar 13.04.2015
1998

Pew Research тадқиқотчилари АҚШдаги бадавлат оилаларга мансуб ўсмирлар ва ёшлар орасида фейсбук тармоғидан фойдаланиш камайганини аниқлашди. Бундай тоифа эндиликда Инстаграмни маъқул кўрмоқда.

Маълум бўлишича, даромади ойига 100 минг доллардан ортиқ бўлган оилаларда яшовчи ўсмирларнинг 31 фоизигина фейсбукда аккаунтларга эга. Бадавлат ўсмирларнинг 25 фоизи Инстаграмдан фойдаланишни бошлаган.

Ўз навбатида, АҚШда фейсбук фойдаланувчиларининг 51 фозини ойлик даромади 30 минг доллардан кам бўлган оилаларга мансуб ўсмирлар ташкил қилади. Бу тоифанинг 19 фоизи Инстаграмдан фойдаланади.

АҚШда фейсбук мижозларининг жами миқдоридан 71 фоизлик қисми ўсмирлардан иборат. Инстаграмдан фойдаланувчиларнинг эса 52 фоизини ўсмирлар ташкил этади. Учинчи ўринда Snapchat (41 фоиз), 4 ва 5 ўринларда эса бир хил натижа билан (33 фоиз) Твиттер ҳамда Google қайд этилган. Manba:kun.uz

Яндекс.Метрика