У нас есть только
оригинальные песни

Америкалик бойлар ўз уйларини Google Map’дан яширмоқда

calendar 29.08.2016
1493

АҚШда қиммат уй-жойларнинг эгалари ўз саройларини Google Map’да яширмоқда. Бу ҳақда  “Luxury Listings”  ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, Лос-Анжелес шаҳрининг четида жойлашган Ҳидден-Ҳиллсда баҳоси 6.8 миллион доллар турадиган уй сотувга қўйилди,  аммо уни Google Map’дан топишнинг иложи йўқ. Бир қатор ҳашаматли уйларнинг эгалари GPS тизимининг ишлашига халақит берувчи махсус мосламалар ўрнатишмоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, бой ва машҳур кишилар уларнинг қаерда ва қандай яшашларини одамлар билишини хоҳламайди.
 
“Бир замонлар одамлар ўзларининг бойликларини кўз-кўз қилишарди, энди эса бундай қилишмаяпти. Хавфсизлик масаласи биринчи ўринга чиқиб олди”,  дейди бой мижозлар билан ишловчи брокерлардан бири. 
 
Маълумот ўрнида,  Google Map Google компанияси томонидан 2005 йилда ишга туширилган илова бўлиб, унда бутун дунё ҳудудини 250-500 метр баландликда олинган аэротасвирлар билан кузатиш мумкин. 

Яндекс.Метрика