Ҳамёнбоп iPhone 5c’ларни ишлаб чиқариш 2015 йилда тўхтатилади


Apple компанияси 2015 йилда iPhone 5c бюджет смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Хабар беришларича, Wistron ва Foxconn каби ишлаб чиқарувчилар ушбу ҳамёнбоп смартфон учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Аввалроқ, таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо Apple шундай қарор қабул қилиши ҳақида тахминларини маълум қилганди.

Экспертнинг фикрича, 2015 йилнинг биринчи чорагидаёқ талабнинг беқарорлиги сабаб iPhone’нинг барча моделлари умумий савдо кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиб кетади.

Прогнозда iPhone 4s ва iPhone 5c’нинг савдо кўрсаткичлари нисбатан ўсиши мумкинлиги қайд этилганди, шунга қарамай, компания ушбу моделларни ишлаб чиқаришни барибир тўхтатмоқчи.

Тахминларга кўра, Apple ўзи ишлаб чиқараётган қурилмалар қаторини тартибга солиш ва Touch ID бармоқ изи сканери билан таъминланмаган қурилмаларни чиқариб ташлаш мақсадида ҳам шу қарорни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 5c смартфони 2013 йил кузида тақдим этилган ва 5s моделининг нисбатан арзон талқини сифатида кўрсатилганди. Бироқ қурилманинг савдо кўрсаткичлари ишончни оқламади ва охир-оқибат савдода моделнинг фақат битта – 8 гигабайтлик кўриниши қолди.

iPhone 5c’нинг корпуси, нисбатан қимматроқ ва корпуси алюминий ва шишадан тайёрланган 5s’дан фарқли ўлароқ, поликарбонатдан ишлаб чиқилган.

Комментарии (1) | Добавить: 27.11.2014
1. 1600022 (28.11.2014 12:17)
nima
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]