У нас есть только
оригинальные песни

Anonymous хакерлари бутун дунё бўйлаб марказий банкларни бузиб кириш билан таҳдид қилмоқда

calendar 04.05.2016
895

Anonymous хакерлик гуруҳи Греция марказий банкига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда банкнинг ходимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Ҳужум бир неча дақиқа давом этди ва банкнинг хавфсизлик тизими ёрдамида муваффақиятли қайтарилди. Ҳужум оқибатида зарарланган ягона нарса – маълум муддат ишдан чиққан сайтимиз бўлди", деб айтди номаълум бўлиб қолишни истаган ходим.

Хакерлар, шунингдек, қисқа вақт давомида банкнинг ишини фалажлай олишганини маълум қилишган видеомурожаатни чоп этишди. Бундан ташқари, хакерлар бутун дунё бўйлаб марказий банкларни бузиб кириш бўйича 30 кунлик кампанияни бошлашганини маълум қилганлар.

Аввалроқ Anonymous’нинг Филиппиндаги Anonymous Philippines бўлими Филиппин сайлов комиссияси сайтини бузиб кириб, таҳдидлар қилган хабарлар қолдирганди.

Яндекс.Метрика