У нас есть только
оригинальные песни

Antuan de sent-Ekzyuperedan qimmatli 15 xulosa

calendar 27.09.2015
1428

  Кўплаб асарлар муаллифи, шунингдек, "Кичкина шаҳзода"ни тақдим этган, ҳарбий учувчи, тинчлик ҳақида орзу қилган, юраги жуда кенг инсон бўлмиш Антуан де сент-Экзюпередир. У ўзининг ижод маҳсулларида сайёрамиздаги бутун инсониятни, улар билан ҳамоҳанг ва ҳар бир инсон ўзи мустақил тарзда бахтли бўлишига ишончни қалбига жо этган. Мақоламиз орақали Экзюперенинг тажрибаларини сизларга улашишни мақсад қилиб олдик.

Инсон бўлиш учун жуда кўп нарсаларни бошдан ўтказиш лозим.

Севиш бу — бир-бирига термулиш эмас, севиш бу — бир йўналиш томон боқишдир.

Орттирилган чандиқлар учун ачиниш, туғилишдан ачиниш ёки кераксиз вақтда дунёга келишдан ачиниш билан баробардир. Ўтмиш бу — ҳозирги ўтаётган онларингиз асосидир. У билан ҳеч нима қилиб бўлмайди. Уни борлигича қубул қилинг ва уларга тоғлардек муаммони бириктирманг. Тоғларни барибир жойидан силжитиб бўлмайди.

Сизни келажагингиз ташвишга соляптими? Уни қуришни бугундан бошланг. Сиз ҳаммасини ўзгартиришга қодирсиз. Унумсиз ерларда ҳам кедр дарахти кўкаради. Асосоийси кўчатларни экиш лозим.

Мен жисмоний кучни ўта қадрли, деб баҳоламайман. Ҳаёт мени чинакам қудрат нимада эканлигига ўргатди: бу сизни ўраб турганларнинг фикрларига қарши тура олишдадир.

Фақатгина молиявий мақсад учун ишлаш ўзимиз учун зиндонни қуриш билан баробардир. Бу билан биз ўзимизни ёлғизликка маҳкум этиб, яшаш учун арзигўлик барча бойлигимизни гўё кулга айлантирамиз.

Сиз танангизда эмас балки, ўзингизнинг қилмишларингизда яшамоқдасиз. Сиз — содир этган ҳаракатларингиз натижасидирсиз. Бундан ўзга СИЗ мавжуд эмас.

Агар сиз бир томонлама муҳаббат соҳиби бўлсангиз, яхшиси уни ошкор қилманг. Жимликда муҳаббатингиз янада серҳосил бўлади.

Биласизми, саҳро нимаси билан яхши? Унинг қаеридадир булоқ яшириниб ётибди.

Агар фақат тўғрига юраверилса, узоққача етиб ололмайсиз...

Мана, менинг сирим, у жуда ҳам оддий: чинакам кўзимиз бу юракдир. Энг асосийсини кўз билан кўриб бўлмайди.

Муҳаббатни эгалик ҳисси билан адаштириб юборманг. Бу фақатгина қийинчиликлар олиб келади. Башарият қабул қилган қарашларга кўра, муҳаббат бизни қийинчиликларга бошламайди. Бизни эгалик ҳисси қийнайди холос. Эгалик — бу муҳаббат эмас.

Сиз ҳаёт мазмунини излаяпсизми? Унинг ягона маъноси сиз оҳир-оқибат муваффақ бўлишингиздир.

Ўта паст даражадаги инсонларгина камситади.

Жилла қурса инсоннинг ҳаёти дунёда ҳаммасидан-да қимматлидир. Аммо биз ҳар доим ундан-да қимматлироқ ниманидир излашни маъқул кўрамиз. Гўёки, дунёда инсон ҳаётидан қийматлироқ яна нимадир бордек. Бироқ нима у?

Яндекс.Метрика