У нас есть только
оригинальные песни

Анвар Санаев қизини турмушга берди

calendar 05.04.2016
4422

Хонанда Анвар Санаев 4 апрель куни қизи Асални турмушга берди. Бу ҳақда хонанданинг дўсти ва ҳамкасби Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“Анвар ака Санаев хонадонларида бугун бахтли онлар, биз дўстлар, санъаткорлар эса қамишдан белбоғ ясаб хизматда...”, – дейди Анвар Собиров. Шунингдек, Анвар Собиров Санаев қизини янги хонадонга кузатаётган чоғида тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоқларга жойлади.

Шунингдек, актриса Зарина Низомиддинова ҳам бу никоҳ оқшомида иштирок этиб, ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали фарзандини янги ҳаёт остонасига кузатаётган хонанда Анвар Санаевга қуйидаги тилакларни билдирди: «Анвар ака хонадонларини чин қалбимдан табриклайман, икки ёш бахтли бўлиб, келаси йил шу пайт шириндан-шакар фарзандлар ато этишига тилакдошман. Маликалардек гўзал қизингизни бахтлари ҳам ўзлари каби гўзал бўлсин!».

Яндекс.Метрика