У нас есть только
оригинальные песни

Анжелина Жоли Африка давлатларини аёллар устидан зўравонликка қарши курашишга чақирди

calendar 14.06.2015
1754

БМТ эзгу ният вакили, голливудлик киноюлдуз Анжелина Жоли Йоханнесбургга ташрифи чоғида Африка давлатлари етакчиларини аёллар устидан зўравонликка қарши курашишга чақирди."Аёлларга қарши жиноятлар учун деярли жазоланмаслик, айниқса тўқнашувлар ҳудудларида, қуролланган гуруҳлар борган сари кўпроқ зўравонликдан қурол сифатида фойдаланаётганини англатади”, деб айтди Жоли Африка иттифоқи саммити арафасида.Жолининг айтишича, 50 млн одам урушлар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар ва улардан ярмини аёллар ва болалар ташкил этади. "Зўравонлик бутун дунёда мавжуд, бироқ Африкадаги аёллар энг кўп жабр кўрмоқдалар”, деб айтмоқда Жоли."Аёллар ва болалар борган сари зўравонликлар қурбонига айланмоқдалар, мактаб ўқувчилари зўрланмоқда ва жинсий қулларга айлантирилмоқда. Турли давлатлар ва бутун дунё қанчадан-қанча истеъдодлар авлодларини йўқотмоқда. Буларнинг барчаси бизнинг дунёдаги тўқнашувларнинг олдини ололмаслигимиз ва тўхтата олмаслигимиз билан бевосита боғлиқдир, бу одамзоднинг ақлбовар қилмас даражада азият чекишига олиб келмоқда”, деб таъкидламоқда Жоли.Жоли Йоханнесбургга ташрифи давомида зўравонликдан азият чеккан аёллар ва бу жиноятга қарши кураш фаоллари билан учрашди. Жоли, шунингдек, хайрия тадбирларида иштирок этиши кутилмоқда.
Яндекс.Метрика