У нас есть только
оригинальные песни

Анжелина Жоли Лондон иқтисодиёт мактаби профессори бўлди

calendar 23.05.2016
1276

Голливуд актрисаси, "Оскар" мукофоти совриндори, БМТнинг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли Лондон иқтисодиёт мактабининг таклиф қилинган профессори бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Унинг курси 2017 йилда бошланади. 

2015 йилда Жоли Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Уильям Хейг билан бирга Лондон иқтисодиёт мактабида Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик ишлар бўйича марказ очганди. Хейг ҳам таклиф қилинган профессор лавозимини олди.

Актрисанинг қайд қилишича, у муаллимлик ишини бошлашни интиқлик билан кутмоқда. Бундан ташқари, Жоли талабалардан сабоқ олишга ҳамда турли давлатлар ҳукуматлари ва БМТ билан ишлашда олган тажрибаси билан бўлишишга умид қилмоқда.

Яндекс.Метрика