loading...

 

Анжелина Жоли Трампнинг муҳожирлик ва мусулмонлар ҳақидаги фикрини эшитиш оғирлигини билдирди

Америкалик киноюлдуз Анжелина Жоли миллиардер Дональд Трампнинг баъзи таклифлари Қўшма Штатларнинг асосий қадриятларига тўғри келмайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у Британиянинг Би-би-си корпорацияси телерадиоэшиттириши жонли эфирида маълум қилди.

"Америка бутун дунёдан эркинлик истаб келган кишилар томонидан барпо этилган, шундай экан, диний эркинлик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ", - деди Жоли Трампнинг муҳожирлар билан курашиш ҳамда хавфсизлик мақсадида АҚШга мусулмонларни киритмаслик ҳақидаги таклифига ўз муносабатини билдирар экан. 

"Келгусида АҚШ президенти бўлишга даъвогар кишидан бундай гап эшитиш мен учун жуда оғир", - деди у. 

Жоли дунёдаги кўплаб муаммоларнинг негизини йўқотмай туриб муҳожирлар муаммосини ҳал қилиб бўлмаслигини айтди. Шунингдек у бугунги кунда дунё бўйлаб қочоқлар ҳамда ватанидан кетишни истамаган, аммо қувғин қилинганлар сони 60 миллионга етганини эслатиб ўтди.

"Бу сўнгги 70 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич", - деди у. 

Анжелина Жоли ҳукуматни ўз юртидаги муаммолардан қочиб келаётган кишилар йўлида тўсиқ яратмасликка чақирди.

"Беқарор дунё - барча учун хавфсиз эмас. Агар қўшнингизнинг уйи ёнаётган бўлса, сиз эшикни ёпганингиз билан хавф-хатардан холи бўласиз дегани эмас", - деди у.


Комментарии (0) | Добавить: 16.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...