App Store'дан «ВКонтакте», Instagram ва Google Maps иловалари ғойиб бўлди

App Store'дан бир қатор иловалар йўқолди. Хусусан, ҳозирда қидирув орқали Aviasales, Instagram, Вконтакте, «Одноклассники», Spotify, Gmail, Google Maps, MapsME иловаларини топишнинг имкони йўқ. 

Масалан, «ВКонтакте»нинг расмий иловасини қидирсангиз, App Store бу ижтимоий тармоқ билан ишлайдиган, аммо расмий ишлаб чиқарувчиларга алоқаси бўлмаган сервисларни таклиф этади. Шунга қарамай, "Топ-чартлар" бўлимида илова 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Тахмин қилинишича, баъзи иловаларгина йўқ бўлиб қолган, чунки бошқа тармоқлар, масалан, Facebook'ни бемалол ўрнатиш мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 05.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash