У нас есть только
оригинальные песни

Apple иккинчи тачпадга ва Touch IDга эга бўлган MacBook Proни ишлаб чиқади

calendar 24.05.2016
941

2016 йилда Apple қўшимча тачпадга ва Touch ID бармоқ изи сканерига эга бўлган MacBook Pro’нинг янгиланган ноутбуклар турини ишлаб чиқаради. Бу ҳақида 9to5Mac нашри ўзининг аниқ башоратлари билан танилган KGI Securitiesнинг таҳлилчиси Мин-Чи Куога асосланиб хабар берди. 

Таҳлилчининг маълумотига кўра, Apple Pro туридаги ноутбукларнинг дизайнига қўшимчалар киритиб, охирги икки MacBook моделларига мослаштиришни режалаштирган. Уларнинг дизайни корпуснинг ингичкалиги, ёниб турувчи олма логотипининг йўқлиги, шунингдек, ягона USB-C борлиги билан ажралиб туради.

Аммо энг асосий фарқ – бу F1-F12 тугмаларининг ўрнига клавиатуранинг юқори қисмида тачпадларнинг ўрнатилганлиги ҳисобланади. Таҳлилчининг фикрига кўра, бу тачпад OLED-дисплейга эга бўлади, яъни унинг тугмалари фойдаланувчининг танловига кўра ҳар хил бўлиши мумкин.

Шунингдек, ноутбук USB-C (нечта ўрнатилиши ҳали номаълум) ва Thunderbolt 3 портларига эга бўлади. 9to5Mac маълумотига кўра, Touch ID датчики орқали ноутбукни блокдан чиқариш имконияти ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланди. Apple ходимлари Touch ID орқали нафақат телефонларни, балки ноутбукларни ҳам блокдан чиқара олиш имконияти устида иш олиб боришмоқда.

Мин-Чи Куонинг таъкидлашича, янги MacBook Pro “Appleнинг 2016 йилдаги энг ёрқин янгилиги” бўлади. Бу эса Pro-туридаги ноутбукларнинг куз ойида янги iPhone билан тақдим этилиши мумкинлигини шубҳа остига қўймоқда. 

Нашрнинг хабарига кўра, компания MacBookнинг 13- ва 15-дюймли янги замонавий турини эрта ёз мавсумида тақдим этишни режалаштираётган эди, аммо анонсни тўртинчи чоракка кўчирди. Apple MacBookни ўрта даражадаги қурилма деб, MacBook Air’ни эса асосий ва MacBook Pro’ни премиум синфидаги қурилма сифатида баҳоламоқда.

Яндекс.Метрика