У нас есть только
оригинальные песни

Apple компьютерлари биринчи марта вирус билан зарарланди

calendar 07.03.2016
1322

Кибержиноятчилар ўтган дам олиш кунлари Apple компаниясининг Mac компьютерларига KeRanger номли зарарли дастур ёрдамида ҳужум қилишган. Бу дастур маълумотларни шифрлаб, уларни асл ҳолига қайтариш учун пул талаб қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Palo Alto Networks Inc. мутахассислари маълумотларига кўра, бу ҳолат Mac компьютерлари фойдаланувчиларига ҳужум қилинган биринчи ҳолатдир. Хакерлар оммавий Transmission BitTorrent-мижозини зарарлашган ва фойдаланувчилар бу дастурнинг 2.90 рақамли версиясини кўчириб олишганда компьютерлари зарарли дастур билан зарарланган.

Таъкидланишича, зарарли дастур компьютерда пайдо бўлгандан кейин 3 кун ўтиб фойдаланувчи маълумотларини шифрлашни бошлайди ва уларни асл ҳолига қайтариш учун 400 доллар миқдорида криптовалюта талаб қила бошлайди.

Apple вакилининг айтишича, компания вируснинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун чоралар қабул қилмоқда. Шунингдек, бу зарарли дастурни ўрнатишга имкон берган рақамли сертификат чақиртириб олинган. Ўз навбатида, Transmission яратувчилари дастурнинг янги ва вирусдан тозаланган версиясини чиқардилар.

KeRanger вируси "ransomware" туридаги зарарли дастурлар қаторига кириб, унинг номи инглизча «ransom» (товон пули) ва «software» (дастур) сўзларидан тузилган.

Яндекс.Метрика