АҚШнинг Орегон штатидаги «Wolferman's Gourmet Baked» нонвойхонасида 522 килолик пирог тайёрланди. Юз нафар нонвой ва кўнгиллилардан тузилган гуруҳ 11 соатда 363 килолик хамир қориди. Бу ҳақда «Sabah» сайти ҳабар қилмоқда.
Пирогни пишириш учун махсус жиҳозлардан фойдаланилди. Нонвойхона маъмури янги рекорд ўрнатган пирогнинг шаҳарда уюштириладиган «Шафтоли гули» фестивалида намойиш этилишини маълум қилди.