loading...

 

Ҳар бир она фарзандига айтиши керак бўлган 16 нарса

Буни албатта билишимиз шарт, бу фарзандимиз билан муносабатларимиз мустаҳкам ва меҳрли бўлиши учун яна бир пойдевор бўлади!

1. СЕН МЕН УЧУН ЭНГ МУҲИМИСАН.
Улар ювилмаган идишлар, электрон почта ёки интернет орқали келган хабарлар кутиб туриши мумкинлигини билишсин. Улар сиз учун муҳим эканликларини билишлари керак.

2. МЕН СЕНИ СОҒИНДИМ.
Ҳатто 20 дақиқага ажралган бўлсангиз ҳам, уларни қучоқлаб кўришинг. Уларга қанчалик яқин бўлишни исташингизни ҳис этишсин.

3. БУ ИШНИ НОТЎҒРИ ҚИЛДИНГ.
Улар хато қилишганда айтинг. Тўғри йўл кўрсатишга ёрдам беринг. Бола қандай хато қилмасин, сизни унга нисбатан меҳрингиз сўнмаслигини билсин.

4. СЕН ҲАММАСИНИ ТЎҒРИ ҚИЛДИНГ.
Агар улар бирор тўғри ҳаракат амалга оширган бўлса, у билан фаҳрланишингизни кўрсатишингиз керак. Агар бола қўллаб қувватлашингизни сезса, доим сизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилади.

5. СЕН БОШҚАЧАСАН.
Уларнинг қанчалик бошқалардан фарқ қилишини кўрсатишга ҳаракат қилинг. Уларнинг алоҳида ҳарактерларини эътироф этишга ҳаракат қилинг, бошқаларнинг ҳам ҳарактерини аниқлашни ўргатинг. Бу келгусида уларга фойдали бўлган нарса саналади.

6. ЙИҒЛАШ – БУ НОРМАЛ ҲОЛАТ.
Болаларингизнинг ҳисларини яширмаётгани учун тақдирланг. Одамлар кўнгли оғриганда, ёлғиз бўлганда ва баъзида бахтли бўлганда ҳам йиғлайди. Ўз ҳисларини бўлишишни ўргатинг.

7. КЎЗ ЁШЛАРИНГНИ АРТИБ ОЛ.
Баъзида улар кўз ёшларни артиб, олдинга ҳаракат қилиш лозимлигини билишлари керак. «Агар ҳаётингизда қуёш йўқолиб қолгани учун йиғлаётган бўлсангиз, уларни тезроқ артинг, акс ҳолда улар ойни ва юлдузларни кўришга ҳалал беради». Уларга шу оддий ҳақиқатни тушунтиринг.

8. МЕНГА ЁРДАМ БЕРА ОЛАСАНМИ?
Болаларингиз сизнинг ташвишларингиз кўплигини, айрим ишларда  чарчаб қолётганингизни кўришсин. Сизга ўз ёрдамларини таклиф қилишсин.

9. СЕНГА ЁРДАМ КЕРАКМИ?
Ёрдам беришдан олдин ҳар доим аввал сўраб кўринг. Эркинлик муаммони ечимини излашда пайдо бўлади. Агар фарзандингиз ниманидир уддалай олмаса унга тўғри йўл кўрсатинг.

10. ҲА.
Ҳеч бўлмаса бир кунда бир марта улар сиздан бирор нарсани бирга қилишни исташса ҳеч иккиланмай “ҳа” деб айтинг.

11. ЙЎҚ.
Қайсидир жойларда уларнинг фикрлари ёки ҳаракатларидан норози бўлишингизни билишлари керак. Бу қайсарлик ёки чарчоқ билан айтилган “йўқ” бўлмасин. Қарорингизни тушунтиринг.

12. СЕН МОЛОДЕЦСАН.
Фарзандингизни жудаям ҳаракат қилиб, ниманидир уддалай олмаса ҳам уни кўнглини кўтаринг. Кичик ғалабалардан катта омад вужудга келади. Уларни омадли бўлишга унданг.

13. АТРОФДАГИЛАРГА МЕҲРЛИ БЎЛ.
Уларга яхши нарсалар яхши инсонлар билан бўлишини эслатинг. Ҳа бу дунё мураккаб, аммо одамларга меҳр билан мносабат қиладиганлар кулфатларни енгилроқ бошдан кечиради.Уларнинг келажагини енгиллаштиринг.

14. КЕЧИР.
Ноҳақлигингизни билсангиз, тан олинг ва кечирим сўранг. Бу билан керак пайтда ён босиш кераклиги борасида намуна бўласиз.

15. МЕНГА КЎПРОҚ НАРСА АЙТИБ БЕР.
Саволлар беринг, уларнинг кўзларига қараб тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилинг.

16. СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН.
Бу сўзларни ҳар кун овоз чиқариб айтинг. Уларга бу сўзларни ҳар кун айтинг. Фарзандингиз унга нисбатан муҳаббатингиз чексизлигини билиши шарт.


Комментарии (0) | Добавить: 30.09.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

AQSh siyosatiga nima bo'ldi?
“Maydon” qonli kechasiga 3 yil to'ldi
Rossiyada yanvar oyida nechta Ravon avtomobillari sotilganini bilasizmi?
Zarina Nizomiddinova sobiq turmush o‘rtog‘i bilan ajrashganidan buyon u bilan gaplashmasligini ma’lum qildi
O‘zbekistonda dollarning so‘mga nisbatan rasmiy kursi qariyb 50 so‘mga oshdi
Yigitlar orasida yangi urf – ichkuyovlik!
Rossiya neft qazib olish hajmi bo'yicha Saudiya Arabistonidan ham o'tib ketdi
Ronalduning turk serialidagi ishtiroki haqidagi ma`lumot yolg'on bo'lib chiqdi
Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi