loading...

 

Ҳар куни қилиниши керак бўлган кўз учун 6 машғулот


  Кўз турли хил машғулотлар ўтказиб туришга муҳтож, айниқса, компьютер қаршисида кўп вақт ўтирсангиз. Шундай экан сайтимиз тақдим этаётган қуйидаги 6 та машғулотни диққат билан кўриб чиқинг ва уларни ҳар куни бажаринг.

Барча машқлар кўзойнак ёки контакт линзаларисиз, шошилмасдан, тинч ҳолатда амалга оширилади. 

Қон ва ички суюқлик яхши айланиши учун

1. Иккала кўз қовоқларини 5 сонияда ёпинг ва яна шу вақт ичида очинг. Бу машқни 8 марта такрорланг

2. Қовоқларингизни кўрсаткич бармоғингиз билан оҳиста, босмасдан ёпинг ва 1 дақиқа давомида маccаж қилинг (айлана ҳаракатлар билан).

3. Гидромассаж. Уйқудан тургач, кўзларингизни аввал илиқ, сўнгра совуқ сув билан ювинг. Кечқурун бўлса машқни тескарисига бажаринг, аавал совуқ, кейин илиқ сув билан. 

Аккомодацияни яхшилаш учун

Аккомодация – бу кўзнинг ташқи ҳолатга мослашиш қобилиятидир.

4. Дераза ойнасига кўзингиз даражасида 5 миллиметр диаметрдаги рангли қоғоз ёпиштиринг. Деразадан 35 сантиметр узоқликда туриб, ойнага ёпиштирилган белгига қаранг, сўнгра ташқаридаги бирор объектни белгилаб олинг. У дарахт шоҳи ёки антенна, қаршингиздаги балкон бўлиши мумкин. Белгига 2 сония қаранг, кейин нигоҳингизни танланган объектга қаратинг. Унга ҳам 2 сония қараб туринг. Кейин яна белгига қаранг.

Бўшаштириш учун машқ

5. Кўз учун биринчи ёрдам: уларни бир неча дақиқага ёпинг, нимадир ёқимли нарсани тасаввур қилинг. Агар кафтингизни яхшилаб ишқалаб, улар исигандан сўнг, кўзларингизга қўйсангиз натижаси анча сезиларли бўлади.

Кўз мушакларини мустаҳкамлаш учун машқ

Максимал тебраниш билан тепага ва пастга қаранг.

Соат стрелкаси билан ва унга тескари равишда доира чизинг.

Кўзларингиз билан диагонал чизинг.

Нигоҳингиз билан квадрат чизинг.

Энди эса ёй чизинг – қавариқ ва ботиқ.

Ромб ҳосил қилинг.

Кўзларингиз билан бантиклар чизинг.

S ҳарфини чизинг – даставвал горизонтал ҳолатда, кейин вертикал.

Вертикал ёйни аввал соат стрекласига тўғри, кейин тескари равишда кўзларингиз ёрдамида ҳосил қилинг.

Кўзларингизни бир бурчакдан иккинчисига квадрат диагонали билан юритинг.

Бармоғингизни бурнингизга олиб келиб, қорачиқларингизни ўша нуқтага қаратишга бор кучингиз билан ҳаракат қилинг.

Тез-тез кўзларингизни очиб ёпинг, гўё капалак қанотларини қоқаётгандек.


Комментарии (3) | Добавить: 20.09.2015

3. Threeten (23.09.2015 22:01)
Bu mawqni tez tez qib turiw kere ekan.man 4 yil ilgari ko'zim og'riganda vrach aytgandi bir xafta qilib keyin qolib ketgani uchun foydasi bilinmadi.agar bu mawq kimgadur yoqmagan bulsa ularga stol tennisini maslaxat berardim
2. _Yagona_ (23.09.2015 19:32)
Foydali, rahmat
1. Baxa_19911 (20.09.2015 20:10)
Yaxshi mashq yozilipti
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Afsonaning qaytishi - Nokia 3310
Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari
Dubayda dunyodagi birinchi aylanuvchi osmono‘par bino quriladi
Olimlar to'yib uxlamaslik semirishga olib kelishini aniqlashdi
Barak Obama Fransiya prezidentligiga nomzod qilib ko`rsatilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Qarshida militsionerning xonadonida mehmon bo‘ldi
Microsoft asoschisi Bill Geytsning biz bilmagan qirralari
Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi