У нас есть только
оригинальные песни

Араб давлатлари лигаси Баҳрайннинг шиалар ташкилотига нисбатан ҳаракатларини маъқуллади

calendar 20.06.2016
782

Араб давлатлари лигаси бош котиби Набил ал-Арабий, Баҳрайн ҳукуматининг подшоҳликдаги диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, фуқаролар хавфсизлиги ва бирлигини сақлаб қолиш бўйича қонуний чораларини қўллаб-қувватлашига оид фикрларни билдирди, дейилади АДЛ матбуот хизмати тарқатган баёнотда. Бу ҳақда, Баҳрайн янгиликлар агентлиги BANA хабар қилмоқда. 

"Араб давлатлари лигаси подшоҳ Хамад бин Исо Халиф томонидан таклиф этилган ислоҳотлар лойиҳасини қўллаб-қувватлайди, подшоҳликнинг ички ишига ҳар қандай ташқи аралашувни қоралайди", — дейилади ал-Арабий баёнотида.

Ўтган ҳафтада, Баҳрайн ҳукумати мухоолифатдаги "Ал-Вифак" шиа партиясининг барча идораларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ушбу сиёсий ҳаракат Форс кўрфази мамлакатларидаги энг йиригидир. 

Бундан ташқари, подшоҳлик полицияси ҳисоб рақамлари музлатилган бир қатор шиа ташкилотларида тинтув ўтказган. Улар, ноқонуний маблағлар олганликда гумон қилинмоқда. Ташкилотларнинг айрим етакчилари эса қўлга олинган. Шу билан бирга, бундан аввалроқ, Баҳрайн ҳукумати, шиа диний арбоби Исо Аҳмад Қосимни фуқароликдан ҳам маҳрум этганди. 

Шу муносабат билан, бош вазир Халифа бин Салмон Ал Халифа "подшоҳликда қонунга бўйсунмасликни тарғиб қилувчиларга ўрин йўқ", дея баёнот берган эди.

Яндекс.Метрика