У нас есть только
оригинальные песни

Арманистон Россияни Озарбайжонга қурол сотмасликка чақирди

calendar 10.04.2016
910

Арманистон бош вазири Овик Абрамян Россияни Озарбайжонга қурол сотмасликка чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Шу билан бирга Абрамян бу масала Россиянинг шахсий иши эканлигини тан олди.

"Сотишмаганда яхши бўларди, бироқ бу уларнинг иши, улар ҳал қилади. Биз қурол сотмасликка чақирганмиз ва чақирмоқдамиз", деб айтди Абрамян.

Абрамяннинг таъкидлашича, Россия Арманистоннинг стратегик иттифоқдоши ҳисобланади, бироқ бунга қарамасдан, арман халқи Россиянинг Озарбайжонга қурол сотишини катта оғриқ билан қабул қилмоқда.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Арманистон ва Озарбайжонга қурол етказиб беришни давом эттиришини маълум қилганди.

Яндекс.Метрика