«Арсенал» ёзда Риёд Маҳрезни сотиб олмоқчи

«Арсенал» «Лестер»дан жазоирлик ярим ҳимоячи Риёд Маҳрезни сотиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатган.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар ёзги трансферлар вақтида ушбу футболчи учун таклиф билан чиқишади. Арсен Венгер вакиллари анча вақтдан буён унинг ўйинларини кузатиб бормоқдалиги айтилган.

Жорий мавсумда жазоирлик футболчи Англия чемпионати доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 10та голли узатма муаллифига айланди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган.

Бундан олдинроқ, «тулкилар» жамоаси мураббийи Клаудио Раньери бу футболчи бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйлаётган бўлса, уни захирага михлаб қўйишини айтганди.


Комментарии (0) | Добавить: 01.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]