У нас есть только
оригинальные песни

Асал қолиб синглиси турмушга чиқди

calendar 18.11.2015
4726

Инстаграмдаги mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифаси маъмурининг хабар беришича, 15 ноябрь куни актриса Асал Шодиеванинг синглиси Робия Шодиева турмушга чиққан. Маълумотларга қараганда, куёв ҳам санъат оламига бегона эмас. Шаҳзод Раҳимовни томошабинлар “Божалар” гуруҳи билан айтган дуэтлари ва шу гуруҳнинг аъзоси, марҳум Мўмин Орипов хотирасига бағишлаб куйланган қўшиқ орқали яхши танишади.

   Келиннинг опаси Асал Шодиеванинг хонанда Шоҳруххонга унаштирилганию шу йилнинг май ойида уларнинг тўйи бўлиши кераклиги ҳақидаги миш-мишлар ҳалигача барҳам топгани йўқ. Икки ижодкор эса оила ҳақидаги саволларга шу кунгача аниқ жавоб беришмади. Балки бу саволларнинг барчасига Асал Шодиева билан бўладиган интервьюда жавоб топармиз. Янги оила вакилларига эса  сайтимиз номидан оилавий бахт ва саломатлик тилаймиз.

Яндекс.Метрика