Қашшоқликдан чиққан машҳурлар

  Кўпчилик машҳур инсонлар бой хонадонда туғилиб-ўсишган, деб ўйлайди. Лекин ундай эмас. Қуйидаги машҳур инсонлар ёшликларида оғир қийинчиликларни бошларидан кечиришган.

1. Жеки Чан

Тасаввур қилиш қийин, ота-онаси янги туғилган Жекини туғуруқхонадаги дояга сотмоқчи ҳам бўлишган! Кичкина Чан етти ёшга тўлганида уни мактаб-интернатга беришган. Болакай бу ерда қийналган, лекин айнан мана шу интернатда у акробатика, актёрлик санъати ва шарқ яккакурашларини ўрганган.

2. Опра Уинфри

Машҳур телебошловчи 18 ёшли онасининг никоҳсиз туғилган қизи бўлиб, у туғилиши биланоқ бувисининг тарбиясига ўтган. Унин болалиги ўта қашшоқликда ўтган. Опранинг на кийими, на пойабзали бўлган – у бировларнинг кийимларини кийиб катта бўлган. Ўзининг биринчи кўйлагига қизалоқ 1-синфга борганида эга бўлган.

3. Жим Керри

Жим Керри — оғир ҳаётни бошидан ўтказган яна бир актёр. Отаси ишидан айрилганида уларнинг оиласи фургонда яшашга мажбур бўлган. Оиласига ишлаб ёрдам бериш учун Жим мактабни ҳам ташлаган. У фаррош бўлиб ишлаган.

4. Деми Мур

Деми Мур ҳали туғилмасиданоқ отаси уларни ташлаб кетган. Онаси аламидан ичкиликка берилган. Қизалоқнинг ўгай отаси ҳам ичкиликбоз бўлган ва машҳур актриса болалиги ҳақида ота-онасининг тинмай ичишганини эслайди холос.

5. Киану Ривз

Киану Ривз уч ёшга тўлганида отаси уларни ташлаб кетган. Унинг тарбияси билан онасининг ўрнига қариндошлари шуғулланишган. Оиладаги қийинчиликлар сабабли у ҳам мактабда ўқиш ўрнига ишлаган. 

6. Сара Жессика Паркер

Сара Жессика Паркернинг болалиги ҳақида ҳам илиқ гапларни айтиш қийин. У кўп болали оилада дунёга келган бўлиб, ундан ташқари яна етти нафар ака-опалари бор эди. Оиласи камбағаллиги боис болалар пул ишлаб топишга мажбур эдилар. Яхшиямки она қизининг истеъдодини пайқаб қолиб уни вокал ва рақс билан шуғулланишга берган. Эндиликда Сара Голливуднинг таниқли актрисаларидан бири.

7. Леонардо Ди Каприо

Лос-Анжелеснинг қашшоқ туманларидан бирида истиқомат қилувчи оиласини боқиш учун Леонардонинг онаси бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда ишлаган. Лекин ҳозирда Ди Каприо Голливуднинг энг кўп ҳақ оладиган актёрига айланган.

8. Хилари Суонк

Хилари ёлғиз онаси билан яшаган. Уларнинг оиласи қашшоқлиги боис бошқа болалар қизалоқнинг устидан доим кулиб юришган. У 15 ёшида ишлай бошлаган. Ўшанда у дастлабки чақаларини топган бўлса, бугунги кунда миллионларга ишламоқда.

9. Адриано Челентано

У кам таъминланган кўп болали оилада туғилган. Адриано ишлаб пул топиш ва ота-онасига ёрдам бериш учун 12 ёшида мактабни ташлаган. Истеъдоди туфайли у ҳам машҳурликка эришган.

10. Мадонна

Поп-қиролича ўта қашшоқ оилада вояга етган. Онаси вафот этгач, отаси бошқа аёлга уйланган. Ўгай она олти нафар ўгай фарзандларига етарли эътибор бермаган. Қизалоқ оиладаги тазйиқларга чидолмай уйидан қочиб кетган. Ҳозирда Мадонна дунёдаги таниқли аёллардан бири.

Фақатгина кучли ирода соҳибларигина бундай вазиятларда ўзларини йўқотиб қўймайдилар, тушкунликка тушмайдилар. Улар қашшоқлик исканжасидан қутулиб, дунёдаги севимли юлдузларга айлана олишган.


Комментарии (1) | Добавить: 01.10.2015
1. NURIDDINBEK-Muxtorov (01.10.2015 21:42)
Qoil. Xamma peshonasida borini ko'radi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Samsung, Apple va Huawei: kim o‘z smartfonlariga eng ko‘p ustama narx qo‘yadi?
Odam boshini ko‘chirib o‘tkazgan jarrohni yolg‘on gapirganlikda ayblashdi
Och qoringa qahva ichishning zararlari aniqlandi
«O'zbekenergo» AJ qish mavsumida aholiga energiya yetkazib berishni qanday rejalashtirmoqda?
Anhor bo‘yi va Chilonzorda daraxtlar yoppasiga kesib tashlanmoqda
Xitoyda “mo'`jizaviy qurol” namoyish qilindi
Shavkat Mirziyoyev Koreyada kutib olindi
O'zbekistonda mudofaaga oid yangi davlat qo'mitasi tashkil etildi
Toshkentda dam olish kunlari qor yog'ishi mumkin
Rossiya aholisi kamaymoqda: hamma umid muhojirlardan
Eng ko'p haq oluvchi ayol qo'shiqchi ma`lum qilindi
Putin Asad bilan uchrashdi
Toshkentdan chiqish yo'llari to'silgan: Xavfli shaxs qidirilmoqda
Suhbat. Filippindagi o'zbekistonlik menejyerning muvaffaqiyat siri
Muvaffaqiyatli rahbarlar ish kunini qanday o'tkazishadi?
Jyeyms Bond rolini yangi filmda kim ijro etishi ma`lum bo'ldi
Xalqaro Jinoyat Sudi Amerika razvedkasining Afg'onistondagi qora qilmishlarini fosh etadi
1 dekabrdan ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdori oshadi
Facebook YouTube’ni «sindirmoqchi»
Paxtaga chiqmagani uchun ishdan haydalgan xodimlar ishga tiklandi
Rossiya O'zbekistonga neft yetkazib berishni boshladi
AQSh olimlari idish yuvish umrni uzaytirishini isbotlashdi?
Umrni uzaytirishning oddiy usuli aniqlandi
Qon guruhi havoning ifloslanishi tufayli infarkt kelib chiqish xavfiga ta’sir ko‘rsatadi
Elektr ta’minoti korxonasi vakilini onlayn ariza yordamida chaqirish imkoniyati yaratildi
«Real» Zidanga o'rinbosar qidirishni boshladi
Atamboyev endi nima qilishini aytdi
Qirolicha Yelizaveta II va shahzoda Filipp platina to'yini nishonlamoqda
Markaziy Osiyodagi eng qadimiy yozuv Qoraqalpog'istondan topilgan
Ravshan Ermatov JCh-2018 ishlashi mumkin bo'lgan hakamlar ro'yxatiga kiritildi