У нас есть только
оригинальные песни

АСИЛБЕК АМАНУЛЛОҲ ҚЎШИҚЛАРИ ОМАДЛИ ЧИҚМАЁТГАНИ САБАБИНИ АЙТДИ

calendar 25.07.2016
1528

Бу хонанаданинг санъатда танлаган йўли бошқалардан ажралиб туради. Ижодини аввалига Асилбек Негматов исми билан бошлаб, ҳозирда Асилбек Амануллоҳ тахаллуси билан давом эттираётган бу ижодкор сўнгги пайтларда санъат оламида кўринмай қолгани ҳам бор гап. Бугунги учрашувда хонанда ижодий танаффус сабабларига тўхталиш билан бирга, нега ўз вақтида машҳурликни ушлаб қололмагани ҳамда танқидларга муносабати ҳақида ҳам гапирди...

Cўнгги пайтлардаги қўшиқларингиз омадли чиқмаётганини тан оласиз?

— Ижодимдаги энг хит қўшиқларни ҳали машҳур бўлмай туриб яратганман. У пайтлар ҳеч нарсага чалғимай, фақат ижод ҳақида ўйлардим. Машҳур бўлганингиздан кейин истайсизми йўқми, хаёлингизни бузувчи, эътиборингизни чалғитувчи одамлар, нарсалар кўпаяр экан. Одам ҳатто ўзига ўзи тегишли бўлмай қоларкан... 

— Ҳаволаниб кетади, демоқчимисиз?

— Балки. Инкор қилолмайман. Машҳурлик одамни барибир ўзгартиради. Лекин шундай бўлсада, самимийлигим, оддийлигим ва очиқкўнгиллигимни йўқотмаганман, деб ҳисболайман…

Яндекс.Метрика