У нас есть только
оригинальные песни

Ассанж Google’ни Клинтон қўллаб-қувватлашда айблади

calendar 07.06.2016
846

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанждан янги фош этишлар – бу гал АҚШ президентлик сайловолди кампанияси ҳақида. WikiLeaks асосчисининг айтишича, Google қидирув тизими Хиллари Клинтоннинг Оқ уй учун пойгадаги яқин ҳамкорига айланган.

"Google Давлат департаментидан фойдаланади ва аксинча. Бу турли даражалардаги умумий бирлашиш", деб Ассанж айтган сўзларни келтириб ўтди РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Ассанж буни шундай тушунтирди: Google смартфонлар бозорининг ярмини назорат қилади. Бундан шу келиб чиқадики, сиз қурилмани назорат қилсангиз, унда унинг фойдаланувчисини ҳам назорат қиласиз.

WikiLeaks асосчиси 2015 йилги воқеаларга эътибор беришни таклиф қилди. Аввал Google билан АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти билан келишув бўлган, компания раҳбарлари эса Ой уйга охирги тўрт йил ичида ҳар ҳафта ташриф буюрганлар.

Google’нинг сайлов кампаниясига аралашганлиги бу билан тугамайди. Компаниянинг собиқ раҳбари Эрик Шмидт Хиллари Клинтоннинг президентлик компаниясига рақамли жўр бўлишни яратган. Ассанжнинг айтишича, Эрик Шмидт Пентагоннинг инновацион қўмитаси ҳамраиси ҳисобланади.

Ассанж бундай маълумотлар билан "Russian Today" халқаро ахборот агентлигининг халқаро медиаанжуманида видеоалоқа орқали бўлишди. Ассанж ҳали ҳам Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда. 

Москвада 6-7 июнь кунлари "Новая эпоха журналистики: прощание с мейнстримом" номли медиаанжуман бўлиб ўтди. Анжумандаги асосий мавзу журналистиканинг касб ва тармоқ сифатидаги аҳволи ҳамда унинг замонавий дунёдаги роли бўлди. Анжуманда 30 та давлатдан, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Арманистон, Озарбайжон ва БААдан медиаэкспертлар иштирок этди.

Яндекс.Метрика