Тайваннинг ASUS компанияси 9,7 дюймли QXGA форматидаги дисплейга эга бўлган ZenPad 3S 10 LTE планшетини тез орада сотувга чиқаради.
3D News нашрининг ёзишича, модель Z Stylus номли стилус, Qualcomm Snapdragon 650 процессори (такт частотаси 1,8 ГГц), Adreno 510 график адаптери ва LTE-модуль билан жиҳозланган.
Планшет 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга. Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac ва Bluetooth 4.1 интерфейслари, 8/5 Мпли камералар, GPS/ГЛОНАСС ва USB Type-C порти кўзда тутилган.
Қувват сиғими 7800 мА/соат бўлган батарея орқали таъминланади. Қурилма битта зарядда 16 соат ишлаши мумкин. Оғирлиги – 490 гр.
ZenPad 3S 10 LTE Android 6.0 Marshmallow тизимида ишлайди, нархи 400 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.