loading...

 

Авиакомпания самолёт бортида туғилган қизчага мисли кўрилмаган ажойиб совға тайёрлади

Гоҳида чақалоқлар ёруғ дунёга келишга шу даражада шошилишадики, тўлғоқ жараёни исталган пайт, исталган жойда рўй бериши мумкин. Айнан шу ҳолат Дубайдан Манилага парвоз қилаётган самолёт бортида туғилган Хейвен исмли қиз билан содир бўлди.

Унинг онасида тўлғоқ аломатларидан ҳеч нарса йўқ эди, чунки ҳомиладор аёлнинг кўзи ёришига беш ҳафта қолган эди. Бизнингча, Хейвен самода бўлаётган парвоз пайтини қўлдан бой бергиси келмаган ва айнан мана шу дамларда ёруғ дунёга талпинган. 

Авиакомпаниядагиларнинг сўзларига кўра, бу экипаж аъзолари учун биринчи ана шундай ҳолатдир. Аммо улар ўзларини яхши тутишган ва туғуруқни муваффақиятли амалга оширишган. Шунингдек, йўловчилар орасида ҳамшира ҳам топилган. Ёш боласи бор йўловчилар эса янги онага кичкинтойга зарур нарсаларни бериб, кўмак кўрсатишган.

Барчаси тезда, ортиқча қийинчиликларсиз содир бўлган. Туғуруқ жараёнидан кўп ўтмай, она ўз ўрнига қайтган.

Лайнер капитани она ва унинг боласини шифохонага элтиш учун Ҳиндистонга қўнишни амалга оширган. Албатта, бу воқеа сабаб парвоз вақти кечикиб қолган, аммо йўловчилардан ҳеч бири бундан ранжимаган. Аксинча, улар мана шундай бахтли лаҳзаларга гувоҳ бўлишганидан мамнун бўлишган.

Энг яхшиси чақалоққа насиб қилган. Cebu Pacific Air авиакомпанияси раҳбарияти қизалоққа миллион авиамиль совға қилган. У ушбу миллардан бутун дунёга парвозда фойдаланиши мумкин. Ушбу совға беш миллион филиппин песосига ёки 108.000 АҚШ долларига тенг. Авиамиллардан фойдаланиш вақти эркин. Ундан нафақат Хейвен, балки унинг оила аъзолари ҳам фойдаланишлари мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 20.08.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?