У нас есть только
оригинальные песни

Avtomobil dvigatelini ishga solgach, darhol konditsionerni yoqish xavfli ekanligini bilasizmi?

calendar 26.08.2017
1734

Кўплаб автомобиль ҳайдовчилари иссиқ кунларда машинани ҳайдашга киришишлари биланоқ кондиционерни ёқишга тушади. Аммо бу сиз ва атрофдагилар учун хавфли эканлигини биласизми?
 
Автомобиль кондиционери ёқилганда транспорт воситаларининг ойналари ёпиқ бўлиши − хавфнинг дастлабки сабаби. Транспорт воситалари кўчада қолдирилганида, албатта унинг ойналари ёпилади. Сояда турган автомобиль ичида бир кунда 400-800 мг бензол қолдиғи сақланиб қолади. Агар автоулов 16 даражали иссиқ ҳароратда қуёшда қолдирилган бўлса, бензол қолдиғининг миқдори 2000 мг.дан 4000 мг.гача етиши мумкин. Бу эса меъёр даражасидан 40 карра ортиқдир.
 
Тўхташ жойида қолдирилган автомобиль ўт олдирилиб, дарҳол кондиционер ишга туширилганда ҳайдовчи ва унинг бошқа йўловчилари бензол қолдиқли ҳаво билан нафас олишни бошлайди. Бу токсин эса буйрак, суяк тўқимаси ва жигарга зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу зарарли модда организмдан жуда секинлик билан чиқариб юборилади.
 
Шу сабаб ҳам автомобиллар йўриқномасида кондиционерни ёқишдан аввал ойналарни камида 2 дақиқага очиб қўйиш лозимлиги қайд этилган. Албатта, бунинг сабаби аниқ ёзилмаган, фақатгина ушбу амалиёт автомобилнинг иш маҳсулдорлигига ижобий таъсир этиши қайд этилган.
 
Текширувларнинг кўрсатишича, кондиционер ёқилгач, у совутишдан аввал пластик қурилмалардаги қизиган ҳавони, у билан бирга саратонни юзага келтириши мумкин бўлган токсинни ҳам ташқарига чиқаради. Шу сабаб машинага ўтирганда пластик ҳиди келиб туради. Бу ҳолатда ойналарни дарҳол очиш лозим.
 
Нафақат ўзингизни, балки ёнингиздагиларнинг ҳам саломатлигини сақлашга эътибор беринг. Машинага ўтиргандан сўнг, камида 2 дақиқага ойналар очиқ турсин. Кейин кондиционер ёқилгандан кейин ҳам бир неча дақиқага ойналар очиқ туриши лозим. 

Яндекс.Метрика