У нас есть только
оригинальные песни

Avtomobillarga chiroyli raqamlarni internet orqali sotib olish mumkin

calendar 30.08.2017
2144

Автомобилларга мўлжалланган давлат намунасидаги чиройли рақамларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт тест режимида ишга тушди. Республика товар хомашё биржаси расмийлари билан таҳририятимиз ходимлари боғланиб ушбу масалага ойдинлик киритди.
 
Чиройли рақамлар Республика товар хомашё биржасининг махсус “avtoraqam.uzex.uz” сайтида аукционга қўйилади. Сайтда техник ишлар олиб борилаётгани сабабли тез кунларда тўлиқ ишга тушиши маълум қилинди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Яндекс.Метрика