loading...

 

Avtomobilsozlik sanoatida ishlab chiqarish hajmi keyingi uch yilda 2,8 barobar kamaygan

Бош вазир ўринбосарларидан ўзларига қарашли вазирлик ва идораларнинг адвокати бўлиб эмас, балки энг аввало, давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ана шу саволларга ғоят аниқ ва равшан жавоб беришни талаб қиламан. Шунингдек, комплекс таркибидаги ҳар бир бошқарув органи раҳбарига жиддий ва аниқ баҳо беришни сўрайман, деди давлатимиз раҳбари.  

Бош вазир ўринбосари У.Розуқулов раҳбарлик қилаётган Машинасозлик комплексида юзага келган аҳвол бизни жиддий ташвишлантирмоқда. 

Энг аввало, сиз раҳбарлик қилаётган автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги уч йилда 2,8 баробар камайган. Бу нафақат саноат маҳсулоти ўсиш суръатига, балки мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўсишига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу соҳада импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса импортга нисбатан 20 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда. 
Бутун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизимини тубдан қайта қуриш таъминланмаган. Бу тизим ўз моҳиятига кўра нафақат қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва фермер хўжаликлари меҳнатини енгиллаштиришнинг мустаҳкам пойдевори, айни вақтда мамлакатимиз валюта балансини тўлдириш бўйича кафолатланган манба бўлиши керак эди. 
Охирги йилларда шахсан сиз кадрлар билан ишлашни бўшаштириб юбордингиз. Сизнинг таклифингизга кўра «Ўзэлтехсаноат» компанияси раҳбари этиб Э.Иминов тайинланган эди. Бироқ унинг иш натижалари ва бутун тармоқдаги аҳвол қандай? 

Кўпгина инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш чўзиб юборилмоқда. Ички бозоримизнинг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи 50 фоиз даражасида ҳам қондирилмаяпти. Экспорт бўйича топшириқлар барбод қилинган. 
Сиз ва компания раиси хорижий инвестиция ва замонавий ускуна олиб келиб, замонавий рақобатдош ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этганингизни мен эслай олмайман ҳам. 
Сиз хусусий тадбиркорларнинг ўзи ташаббус кўрсатаётганидан қаноатланиб юрибсиз. Тармоқда эса ҳалигача зарур силжиш йўқ. 
Сиз томонингиздан «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарлигига тавсия қилинган А.Қурбонов номзоди ва унга нисбатан талабчанлик кўрсатилмагани туфайли соҳада аниқ иш ва якуний натижа бўлмади. Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг 21 минг стандартидан атиги 13 фоизи мамлакатимизда жорий этилган, холос. 
Шунинг учун ҳам сиздан ва тармоқ раҳбарларидан бугун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беришингизни талаб қиламан: 

биринчи – автомобилсозлик саноатини ривожлантириш, унинг маҳсулотлари рақобатдошлигини, энг аввало, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар бозорларида ошириш бўйича принципиал жиҳатдан янги тизим зарур. 

Бу борада мен «отвертка билан машина йиғиш» эмас, балки асосий ва ёрдамчи тармоқларни барқарор ривожлантириш, ортиқча харажатлар ва таннархни камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва импортни қисқартиришни назарда тутяпман; 

иккинчи – аҳоли учун мақбул нархда турли маиший электр техника буюмларини ишлаб чиқаришни таъминлашимиз керак; 

учинчи – ўтган йили биз «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш бўйича муҳим ҳужжатлар қабул қилдик. Савол: уларни муваффақиятли амалга ошириш ва бу ўта муҳим тармоқнинг барқарор иш юритишини таъминлаш бўйича сиз томонингиздан қандай аниқ чора-тадбирлар кўрилади? 

тўртинчи – бутун стандартлаштириш тизимини тубдан қайта қуриш керак. Бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар замонавий халқаро стандартларга жавоб бериши лозим. 

Сиз ва Бош вазирнинг бошқа ўринбосарлари учун мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур.

Бу ўринда гап фақат экспорт ҳажмининг ўсиш кўрсаткичлари ҳақида бораётгани йўқ. Кун тартибида ўта жиддий масалалар турибди. Булар – мамлакатимизда яратилган технологияларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, “ноу-хау” намуналарини яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, яъни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишдир. 

Бизда улкан резервлар бор. Лекин шунга қарамасдан, ўтган йили жами 1 миллиард 540 миллион долларлик прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 570 миллион доллари Вазирлар Маҳкамаси комплексларига қарашли корхоналарга тўғри келади. 970 миллион доллар миқдоридаги кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган. Бизнинг маҳсулотимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан 176 тадан 138 тага камайган. 

Айни вақтда машинасозлик комплекси, «Ўзфармсаноат» концерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ўнлаб марта кўп. 

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан 25-30 фоиздан ошмайди.


Комментарии (0) | Добавить: 16.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qoniqarsiz gaz ta`minoti: muammoning ildizi va aholining millionlab qarzlari
Xonanda Lolaning 19 yoshli singlisi Asal turmushga chiqmoqda
Bugun: Nyu-Yorkda birinchi marta avtomobil raqamlari joriy etilgan
Oq shimni nimalar bilan kiyish mumkin?
Google xaritadagi joylarni foydalanuvchi tiliga o'girishni boshladi
O‘zbekistonda mobil aloqa operatorlari va internet-provayderlar milliy valyutadagi narxlashga o‘tadi
Xitoyda efir vaqtida teleboshlovchini chaqmoq urdi
Asabiylikni davolashning antiqa usuli
Uyg'ur qo'shiqchisi Gulsanam Mamazoitova bilan duet kuylash uchun Toshkentga keldi
Chet tillarini huzur-halovat bilan o‘rganing!
Hamma narsaga ulgurish va hech charchamaslik uchun nima qilish kerak?
Ishingizni almashtirish vaqti kelganini bildiruvchi ko‘rinmas belgilar
Putin: «Rossiyani yeb qo'ymasliklari uchun poylab o'tirishga majburman»
Tadbirkorlarning plastik kartalaridan istalgan xaridni amalga oshirishga ruxsat berildi
Terini barvaqt qarishdan himoya qilamiz
Tirnoqlarni mustahkamlaymiz
Bloomberg jahon mamlakatlaridagi benzin narxini e`lon qildi
O'zbekistonda tabiiy gaz xususiy operatorlar tomonidan sotila boshlanadi
O'zbekistonda dollarning rasmiy kursi 3700 so'm oshdi
Messi, rekord va mag'lub Ronaldu. Oxirgi yillardagi eng zo'r klasikodan fotoreportaj
Dori vositalarini to‘g‘ri miyaga yetkazuvchi nazal sprey ishlab chiqildi
Dangasalikni qanday yengish mumkin?
Xotirani yaxshilashning samarali usuli topildi
Havoni tabiiy yo'l bilan tozalovchi eng yaxshi 10 o'simlik
Dunyodagi eng kriminal shaharlar reytingi tuzildi
Futbol TV ishga tushish muddati aniq bo'ldi
UzReport bugun tunda “El-Klasiko”ni olib beradi
Fransiyada prezidentlik saylovi boshlandi
Teringizni quyosh nurlaridan saqlang
Bahorda hovliga nimalar ekish mumkin?