У нас есть только
оригинальные песни

Avval xajga borgan fuqarolarning takroriy ziyoratlari kechiktirib turiladi

calendar 19.01.2017
1061

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” фонди таклифларига биноан ҳамда ўзбек халқининг бағрикенг ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, жорий йилда мазкур кенгаш томонидан бир ва ундан ортиқ маротаба ҳаж ва умра сафарларига борган шахсларнинг муборак зиёратларга боришлари кечиктириб турилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Мазкур қарорнинг қабул қилинишида республика миқиёсида муборак умра ва ҳаж сафарларига бориш истагини билдирган фуқаролар сонининг тез суръатларда ортиб бориши, мустақиллик йилларида фуқаролар турмуш даражасининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши, улар томонидан ҳаж ва умра сафарларига бориш истагида амалий ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар қилиниши ҳам эътиборга олинган.

Ўз ўрнида Жамоатчилик кенгашининг ушбу қарори аксарият ватандошларимиз томонидан кексаларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик сифатида илиқ кутиб олингани кузатилмоқда.

Айни пайтда таъкидлаш жоизки, ислом дини таълимотларига кўра ҳар бир инсонга умрида бир марта ҳаж зиёратини амалга ошириш (ҳаж сафари давомида умра зиёрати ҳам бажарилади) фарз қилинган. Бунда албатта унинг соғлом ва иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган бўлиши белгиланган. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам Арабистон ярим оролида яшаган бўлсаларда умрларида бир марта ҳаж амалини бажарганликлари тарихдан маълум.

Аксарият мусулмон мамлакатларида, жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳам ўз фуқароларига 5 йилда бир марта ҳаж қилишлари мумкинлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Умид қиламизки, юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этмаган фуқароларга кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида Жамоатчилик кенгашининг умра ва ҳаж сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ бу йилги қарорини тўғри тушунадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди).

Яндекс.Метрика