Аввалроқ, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини, Навоий кўчаси 85-уйда яшовчи фуқаро Аҳмаджон Турсунбоев бошчи

Эронда истиқомат қилувчи Сажад Ғарибига интернет фойдаланувчилари “Эронлик Халк” деб ном беришди. Ранги Халк каби яшил эмаслигини айтмасангиз, кўринишидан Халкдан фарқ қилмайдиган бу йигит ҳозирда 24 ёшда.
 
У ўз суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирганидан кейин машҳур бўлиб кетди. Айни вақтда унинг саҳифасига 70 минг киши аъзо бўлган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Вазни 155 килограмм бўлган Сажад саҳифаси орқали оғир атлетика билан шуғулланиши, унинг кўриниши шундайлигини ва семизлик касаллигига чалинмаганини ёзган. Маълумотларга кўра, у 175 килограммлик тошни бемалол кўтара олади. Сажад пауэрлифтинг, бодибилдинг каби спорт турлари билан ҳам шуғулланиб, турли танловларда қатнашиб келади.
 
Халк – АҚШлик Стэн Ли томонидан яратилган “Marvel” комикси қаҳрамонларидан бири саналади. Комиксда у физик-олим Боюс Баннер бўлиб, радиация ёрдамида амалга оширилган эксперимент туфайли катта, яшил, танасида мисли кўрилмаган кучга эга бўлган махлуққа айланади.


Комментарии (0) | Добавить: 27.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]