У нас есть только
оригинальные песни

Ayol eriga ismini aytib murojaat qilishi mumkinmi?

calendar 12.03.2018
3695

Савол:

Бизда Бухорода аёллар эрларига исми билан мурожат қилади. Мисол учун эрининг исми Алишер бўлса, Алишер деб, Яҳё бўлса, Яҳё деб мурожаат қилишади. Шу иш тўғрими?

Жавоб:

«Дуррул мухтор» китобида бу ҳақда шундай дейилган:

«Аёл киши эрини исми билан чақириши макруҳ саналади».

Ушбу китобнинг ҳошиясида Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди:

«Аёл киши эрини чақирганда улуғлашни ифодаловчи сўзлар орқали мурожат қилиши лозим. Мисол учун: саййидим ва шунга ўхшаш сўзлар».

Буюк тобеин Саиъд ибн Мусаййабнинг аёллари айтади:

«Биз аёллар эрларимизга мурожаат қилганда сизлар подшоҳ ва амриларга мурожаат қилгандек хитоб қилардик».

Буюк саҳобия Умму Дардо розияллоҳу анҳо эрларини «Саййидим», дер эдилар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умму Дардо бир ҳадисни ривоят қилиб: «Саййидим менга айтдилар)», деган.

Хулоса қилиб айтганда аёл ўз эрига унинг номини тилга олиб мурожаат қилиши макруҳ. Эрларини улуғлайдиган номлар билан уларга мурожат қилиш эса, яхши бўлиш билан бирга, эр-хотин орасида илиқлик ва муҳаббатни бардавом бўлишини таъминлайди.

Яндекс.Метрика