Aytishga uyalaman, ammo ilojim yo'q!

Оила пароканда бўлишига сабаб бўлаётган, тотувлигига раҳна солаётган ҳар қандай муаммони бартараф этиш ёинки ечимини излаш маъсулиятли вазифадир. Дардини эри, онаси ҳаттоки дугонасига айтишга ийманган аёллар учун мазкур саҳифа том маънода сирлашув майдони. Таҳририятга муштарийларимиздан келаётган мактублар бунга исбот бўла олади. 

1-вазият:

«Мен ҳам аёлман...»

— Ота-онамизнинг хоҳиши билан турмуш қурдик. Эрим билан тил топишиш бироз мушкул кечган бўлса-да, мана 5 йилдан буён биргамиз. 4 яшар фарзандимиз бор. Эримнинг феъли тор, сал нарсага ҳам жаҳли чиқиб кетади. Бирор иш унинг кўнглидагидек бўлмаса, қўл кўтариши ҳам ҳеч гап эмас. Қолаверса, қариндош-уруғ, таниш-билишларнинг олдида ҳам юзинг-кўзинг демай, мазах қилади. Вазиятни чуқурлаштирмай деб, тилилимни тияман. Хизмат поғонасидан кўтарилиб, маошим эримникидан кўпроқ бўлгач, оиламиздаги муаммолар янада катталашганини сездим. Лекин бирор марта мен сиздан кўпроқ пул топаман, демадим. Сўнгги вақтларда иши юришмаётганидан нолийдиган ва бунга асосий айбдор деб мени кўрсатадиган бўлди. «Сендан бошқасига уйланганимда омадлироқ, бахтлироқ бўлармидим?» деган гапларига-ку аллақачон ўрганиб кетганман. Эҳ, бу гаплар ва қилиқларга чидаб яшаш мумкиндир, лекин... Уриб, сўкиб, мазах қилгани камлик қилганидек, камига ётоқхонада ҳам таҳқирлаганига чидолмаяпман... Хафа бўлганим, бутун баданим зирқираб оғриётгани, бетоблигим, хуллас, ҳеч нарса ҳаттоки ҳайз кунларим ҳам уни қизиқтирмайди. Куч билан ўз эҳтиёжини қондиришни истайди. Мен ҳам аёлман, севиб-севилишни, суйганимдан меҳр кўришни истайман. Шундоқ ҳам қил устида турган турмушимиз, борган сари жарликка қулаб кетмоқда...

Н., 29 ёш.

 

2-вазият:

«Фақат ўзини ўйлайди, мени эса»

— Сўнгги уч ойда қийин даврни бошимиздан ўтказаяпмиз. Бир зум ҳам ҳаловатим йўқ, тушкунликка тушиб қолганман. Қўлим ишга бормайди, кўнглимга ҳеч нарса сиғмайди. Ўзимни мажбурлаб, болаларим оч қолиб кетади деб зўрға овқатга уннайман, фикру хаёлим ўша муаммолар билан банд. Улар ўз ечимини топсагина, хотиржам бўлсам керак. Мени ҳайрон қолдираётгани эрим оилавий муаммомиз бўла туриб, ўзини жуда босиқ тутаяпти. Тўғри, одатда эркаклар ичидагини ташига чиқармайди, сир бой бермайди. Лекин бизда бошқача вазият, у ўзини чалғитиш учун мендан фойдаланади. Алам қилгани ҳам шу. Бўш қолди дегунча, ётоқхонага тортқилайди. Кўнглимга қил ҳам сиғмаётганини билиб турса ҳам... Кўчада бирор енгилтабиат аёлга илакишиб қолмасин деб, ўзимни мажбурлаб бўлса-да райига қарши бормасликка ҳаракат қиламан. Лекин сабрим қачонгача етаркан билмайман...

З., 35 ёш.

«Меҳр берсангиз, «эрим» дейди!»

Азиз АҲРОРОВ, руҳшунос: — Кучли жинс вакиллари доим устунликни талаб этса, ожизалар ҳимояда бўлишни исташади. Аёлларнинг ҳиссиётга берилиб, йиғлаб дардини баён этиш одатини баъзи эркаклар тушунмайди, улар воқеиликка реал қарашади. Жинсий алоқа орқали эркак меҳрини бериш билан бир қаторда чарчоқ ва тушкунликка қарши восита, айрим ҳолатларда эса устунлигини исботлаш усули деб қарайди. Аёлларга маслаҳатим, жуфтингизга у оиланинг ва қалбингизнинг ягона эгаси эканлигини кўрсатинг. Ҳурматли эркаклар, рафиқангизнинг камчиликларини ҳадеб юзига солаверманг. Ижобий жиҳатларини эътироф этишни ҳам ўрганинг, сиз тузатишни истаган ҳолатларни ҳам ошкор қилинг. Аёлни иззат-ҳурмат қилсангиз, у сизни қадрлайди. Унутманг, аёллар қулоғи билан севади. Меҳр берсангиз, балки рафиқангизни ўзи сиз томон интилади.

 

«Айбни ўзингиздан қидиринг!»

Рамазон НАЗАРОВ, олий тоифали шифокор, андролог-сексапатолог: — Одатда, аёллар бу муаммони ташқарига чиқаришга ва унга қай тарзда ечим топишга қийналишади. Оила ажрим ёқасига яқинлашиб қолса ҳамки, андиша устунлик қилиб, мавзу ёпиқ қозон ичида қолади. Бироқ оила мустаҳкамлиги, эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари ҳамда уйдаги муҳитнинг ижобий тусда бўлишининг асосида жинсий ҳаёт ҳам туришини унутмаслик керак. Мурожаат эгаларига бир қанча тавсиялар бермоқчиман:

1-маслаҳат: одатда аксарият аёллар рўзғор ва фарзандларига бутун эътиборини бағишлаб, эрини деярли унутиб қўйишади. Бу эса оила бошлиғига ёқмайди. «Энди унга керак эмасман» деган ўй туфайли эркакнинг ўзига бўлган ишончи сусайиб боради. Шундан сўнг ғурури топталгандек ҳис қилиб, аламини кимдан олишни билмай қолади. Натижада келишмовчиликлар бош кўтаради. Шунинг учун муаммолар ва болалар қанчалар муҳим бўлмасин, турмуш ўртоғингиз ва унинг хоҳишларини эътиборга олинг.

2-маслаҳат: эркаклар нолийверадиган, ҳуда-беҳудага бақираверадиган аёлларни ёқтиришмайди. Шу сабабдан жуфтингиздан ширин сўзингизни аяманг. Унга сизни безовта қилаётган ҳолат ва вазиятларни ётиғи билан тушунтиринг. Шунингдек, жамиятда ўз ўрнига эга киши ҳеч қачон оиласи ва рафиқасига зуғум ўтказмайди. Сиз эрингизнинг руҳиятини кўтарувчи гаплар билан унинг ўзига бўлган ишончини оширишга ҳаракат қилинг.

3-маслаҳат: турмуш ўртоғингиз сизга уйлангунига қадар ёки турмушингизнинг илк йилида «бақироқ, уришқоқ, тажовузкор ёки меҳрсиз» эмасди. Унинг бу аҳволга келишида балки сизнинг ҳам ҳиссангиз бордир. Шу ҳақда ўйлаб кўринг. Мулоҳаза давомида сиз қаерда хатога йўл қўйганингизни топишга урининг, хатони англагачгина, вазиятни тўғрилашнинг имкони бўлади.  

 

«Олийжаноб одамгина ўз аёлига яхши муносабатда бўлади»

Зилола СУЯРОВА, Тошкент Ислом институти ходими, исломшунос: — Эркак учун унинг жуфти ҳалоли Аллоҳ таоло томонидан берилган омонатдир. Ҳар бир эр бу омонатни яхши сақлаши, ўз аёли билан яхши ҳаёт кечириши, унга қўл кўтармаслиги, хўрламаслиги керак. Ўзи еган таомидан унга ҳам едириб, ўзи либос кийганида уни ҳам кийинтириши лозим. Ҳазрати Пайғамбаримиз с.а.в.: «Хотинлар ҳаққига тажовуз қилишдан сақланингиз. Улар ҳар нарсада ёрдамчидирлар. Уларни Аллоҳ амри билан олгансиз. Жаноби ҳақ уларни сизга ҳалол қилгандир», деганлар. Эркак киши аёлини ҳар доим севиши ва ардоқлаши лозим. Агар оилада эру хотин ўз вазифаларини бажаришга гўзал бир тарзда одатланса, турмушлари хотиржам, тинч ва ўзаро аҳилликда кечади.

Аёлларнинг ҳайз кунларида улар билан яқинлик қилиш катта гуноҳлардан саналади. Бу Исломда ҳаром ва бу иш иккала тарафнинг ҳам соғлигига зарардир. Бундай ҳол юз берган бўлса, қаттиқ тавба қилиб, бу номақбул ишни такрорламаслик учун ўз-ўзига сўз бериш керак. Динимиз кўрсатмаларида  бу борада шундай ҳукм бор: мабодо ҳайзнинг бошланғич кунларида содир бўлса, бир олтин, охирида содир бўлган бўлса, ярим олтин миқдорда садақа берилади… Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «...то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз» (Бақара, 222).

Шаръий узр бўлмаса, аёл киши эри хоҳлаган вақтда унинг эҳтиёжини қондириши керак бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон эр хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, уни фаришталар тонг отгунча лаънатлаб чиқишади», дедилар» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилишган).

Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутиш, ҳайз ёки нифос кўришга ўхшаш динда эр-хотинлик муносабатини монеълик қиладиган ҳолатлар кўзда тутилади. Зотан, эр-хотин бўлиб оила қуриб яшашнинг имтиёзларидан бири ҳам шудир. Аёл киши эри уни тўшакка чақирганда бош тортса, ана ўша асосий мақсадларидан бирини бажаришдан бош тортган бўлади. Бу иш аста-секин соғлиқ, меҳр-муҳаббат, ижтимоий ва бошқа тарафлардан зарарлар етишига сабаб бўлиб, бора-бора оилада келишмовчиликларни келтириб чиқаради, ҳатто унинг бузилишига олиб бориши ҳам мумкин. Шу ўринда эркаклар учун эслатма сифатида Расулуллоҳ (с.а.в) дан яна бир муборак ҳадисни келтириб ўтамиз: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлу аёлига яхши муносабатда бўлганларингиздир. Мен сизлардан кўра ҳам ўз аҳлу аёлимга яхшироқдирман (муносабатда). Хотинларни яхши одамларгина иззат-икром қилади, уларни фақат ёмон одамларгина хору зор қилади».

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.


Комментарии (3) | Добавить: 10.12.2016
3. Quvonchbek (25.12.2016 01:32)
Sabr qiling xudo xolasa yaxwi bo'ladi!
2. shoxruzN1 (12.12.2016 08:54)
Hayotin uqan hech qachon ayolini ho'rlamaydi
1.  (10.12.2016 20:50)
Norm
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

O'zbekistonda Facebook ishlamay qoldi
Kechiktirib bo'lmaydigan tibbiy yordam ko'rsatishni rad etganlik uchun qanday jarima belgilanadi?
Umid Ahmadjonov O‘zbekiston milliy termasining bo‘lajak bosh murabbiyi bilan uchrashish uchun Dubayga uchib ketdi
Ravon brendi 2017-yil bo‘yicha Sibirda eng ko‘p ro‘yxatdan o‘tkazilgan avtomobilga aylandi
“Suzuk ota” majmuasi 2018-yilgi mustaqillik bayrami arafasida foydalanishga topshiriladi
Jahon iqtisodiyoti xakerlar sababli 600 mlrd dollarlik ziyon ko'rdi
Bojxona qo'mitasining yangi raisiga yangi o'rinbosar tayinlandi
Markaziy Osiyodagi eng korrupsiyalashgan davlat ma`lum qilindi
Qashqadaryoda yuziga niqob kiygan shaxslar omborxonaga hujum qildi
Qozog'iston lotin alifbosiga o'tdi
Saudiya Arabistonida bouling va bilyard-klublar ochishga ruxsat berildi
Qo'shni respublikalar bilan tinchlik-totuvlikda yashash kerak – Sooronbay Jeenbekov
Xitoyda grippga qarshi yangi vaksina yaratildi
Kartoshka bojxona to'lovlaridan ozod etildi
La Liga. "Real" safarda qiyin g'alabaga erishdi
Dunyodagi eng ulkan oltin koni
Chilim va elektron sigaretlarni qonun yo'li bilan taqiqlash vaqti yetmadimikan?
«Kerak bo'lsa stolbani ham olib borib qamardi». Prezident yana MXXning kirdikorlari haqida gapirdi
Messi yana bir ko'rsatkich bo'yicha «Real» futbolchisi rekordini yangiladi
Tramp «ruslar bilan band bo'lgan» FQBni jiddiy aybladi
Kim Chen Inning rafiqasi haqidagi ma’lumotlar
Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
“Ичкарида”ги Селал — Четин Текиндор
Umid Ahmadjonov: “Futbolchi o'z ustida ishlashi shart, aks holda unga litsenziya berilmaydi”
Moskvada 2021-yilgacha 50 ta yangi metro bekati ochiladi
“O‘zbekneftegaz” va Jizzakh Petroleum Ai-95 narxini o‘zgartirdi
O‘zbekistonda 8000 dan ziyod giyohvand bemor ro‘yxatda turadi
AQShda boshpanasizlar sovuqda qanday jon saqlaydilar?
Adliya organlarining moddiy-texnika bazasi yanada mustahkamlanadi
1 martdan boshlang'ich sinflarni 5 kunlik o'qishga o'tkazish rejalashtirilmoqda