У нас есть только
оригинальные песни

БААда WhatsApp орқали дўстини ҳақорат қилган осиёлик депорт қилинди

calendar 07.03.2016
1396

Осиёлик киши WhatsApp орқали бошқа бир эркакни ҳақорат қилгани учун айбдор деб топилиб, БААдан депорт қилинди

Умм-Ал-Кувейн суди исми номаълум бўлган шахсни жазога ҳукм қилди ва мамлакатдан чиқариб юбориш чорасини кўриб чиқди. Бундан эса айбланувчи ҳукмни қайта кўриб чиқишга шикоят қилди.

Ўтказилган апелляцион суд уни яна айбдор деб топиб, дўстига WhatsApp орқали ҳақоратли хабар жўнатгани сабабли БААдан депортация қилиш учун ҳукм чиқарган.

“Бу каби жиноий ишларни ижтимоий тармоқлар орқали осонгина амалга ошириш мумкин, аммо уларни қаттиқ жазо кутади... Шу каби номаъқул ишларни бажаришдан аввал инсонлар яхшилаб ўйлаб, фикр юритишларига тўғри келади. БАА барча инсонларнинг эркинлиги ва қадр-қимматини ҳурмат қилувчи мамлакат ҳисобланади. Юқоридаги каби ҳолатларда эса адолат қарор топиши инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг бир намунасидир”, - дейди БАА апелляцион суд вакили Иброҳим ал-Али.

Яндекс.Метрика