У нас есть только
оригинальные песни

Bad Rabbit hujum qilmoqda! Sizning kompyuteringiz himoyalanganmi?

calendar 25.10.2017
1331

Хакерлар томонидан янги Bad Rabbit шифрловчи вируси ёрдамида турли мамлакатларда 200 та киберҳужум амалга оширилди. Бу маълумотлар Securelist порталидаги нашрда “Касперский лабораторияси” мутахассислари томонидан берилмоқда.
 
Мутахассисларнинг фикрича, асосий ҳужумлар Россия Федерациясида амалга оширилган. Бундан ташқари, Украина, Туркия, Германияда ҳам бундай киберҳужумлар қайд этилган.
 
Bad Rabbit, яъни “ёмон қуён” деб номланган шифрловчи вируси ёрдамида биринчи йирик киберҳужум кеча, 24 октябрда қайд этилган эди. Ундан Россия ОАВлари электрон тизими, Киев метроси ва Одесса аэропорти иш фаолияти “жабр” кўрди.
 
Бундан ташқари, Россиянинг 20 та энг йирик банклари маълумотлар базасига киберҳужум уюштиришга уринишлар кузатилган. Ҳозирча банк маълумотларига зарар етмагани хабар қилинмоқда.
 
Bad Rabbit иш тартиби бошқа шифрловчи вируслар каби аввалига “касалланган компьютер” фойдаланувчисига сизнинг “файлларингиз шифрланди”, деган хабар келади. Сўнг вирус фойдаланувчига файлларни тиклаш учун махсус сайт орқали тўловни амалга оширишни таклиф қилади.
 
Bad Rabbit 0,05 биткоин талаб қилади, бу 283 АҚШ долларига тенг!
 
Ўз компьютерингизни, аниқроғи қимматли маълумотларингизни эҳтиёт қилинг!

Яндекс.Метрика