Bahrom Nazarov: “‘Ayrildim’ni boshqa san'atkorlarga tavsiya qilib ko'rganman”

Бугунги суҳбатдошимиз омади келишини бир неча йиллар кутган, келишидан умид узганида эса деярли ҳар бир таронаси хитга айланаётган хонанда Баҳром Назаров. Хонанда билан учрашувимиз жуда самимий руҳда кечди. Суҳбат сиз учун ҳам мароқли бўлади деган умиддамиз.

– Ижодингиз бошидан кузатиб келаман, “Айрилдим” таронангиз чиққанидаёқ келажаги порлоқ санъаткор эканлигингизга кўзим етганди. Ўзингиз-чи, айнан шу тарона сизга омад келтиришини билганмисиз?

–  Бу жуда кўп санъаткорларнинг тажрибасида кузатилган ҳолатлардан бири. Одатда меҳр бериб, кўп вақт ажратиб яратган таронангиз ижодингизда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди-ю, лекин бир четда ётган қўшиқ омад олиб келади. Мен ҳали бастакорлик қилиб юрган кезларимда шу қўшиқни бошқа санъаткорларга тавсия қилиб кўрганман...Очиғи, айнан “Айрилдим” менга омад олиб келишини кутмаганман.

–   Танилаётган тароналарингизнинг эгаси чиқяпти...

–    Гап “Пари-пари” таронам ҳақида кетаётган бўлса, ҳали ҳеч ким мана бу қўшиқни ўғрилабсан деб, уни эшитмай қўйгани йўқ. Бу нарсаларга эътибор бермайман.  

–  Узоқ вақт мухлис қалбида сақланиб қолиш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

–   Тинимсиз меҳнат қилиш керак, ижод, изланиш, янгилик яратиш керак. 

–  Бизга маълумки, асли касбингиз темирйўлчи, кўпчилик орзу қиладиган бу соҳадан кетганингиздан афсус чекмайсизми?

–  10 йил ишладим, кейин санъат билан бўлиб, вақт ажратолмай қолдим. Лекин бир кун яхши кўрган касбимга қайтаман.

–  Озодбек Назарбековнинг концерт дастурига ташриф буюрганимда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Залдаги жойингизга биров келиб ўтирганини кўрсангизда, уни турғизмадингиз, аксинча чиптангизни ташлаб саҳна ортига ўтиб кетдингиз...

–  Табиатан кўнгилчан инсонман. Жаҳлимни чиқариш жуда мушкул, чиқса ҳам беш дақиқадан кейин ёдимдан кўтарилади. 

–  Оилада ҳам шундайми?

–  Оиламга қаттиққўл бўлишга вақтим ҳам бўлмайди (кулади). Оилада ҳам худди шундай кўнгилчан инсонман.

–  Оилангизга кам вақт ажратасизми?

–  Вақтим бўлиши билан оилам билан бўлишга ҳаракат қиламан. Фарзандларим тарбиясини асосан аёлимга ишонаман. Асосий вақти онаси билан бўлгани сабабли фарзандларимни рафиқам орқали назорат қиламан.

–  Куйлаётган тароналарингизнинг деярли ҳар бири ўз мухлисини топяпти, бунга ҳамкасбларингиз қандай муносабат билдиришади?

–  Мени аввал ҳам таниган санъаткорлар тўй-ҳашамларда кўриб қолишса,  “бир амаллаб чиқдинг-а” деб ҳазиллашиб қўйишади. Йигит кишининг ишида самара бўлсин экан...

– Концертингизга оз қолди, жонли ижрода куйлаш истаги бўлмадими? 

–  Албатта, бу йилги концертимда жонли ижро ҳам бўлади. Лекин концерт тўлиқ жонли ижрода бўлиши учун санъаткордан жуда катта тажриба талаб этилади. Келаси концертларимда тўлиқ жонли ижрода куйлашни ният қилганман.

–  Вақт ҳақида ўйлаганингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?

–   Кўп нарсаларга улгурмаётгандекман... Омад менга 30 ёшимда келган. Унгача амал-тақал қилиб рўзғор тебратиб юрган йигит эдим. Айнан ана шу ҳаёт барча учун ўткинчилигини доим англаганим сабабли мухлисларнинг олқиш ва эътиборидан ўзимни йўқотиб қўймайман, шунчаки хурсанд бўламан. Эртага ўрнига кимдир келишини англаб етган инсон вақт қадрига етади, ҳаволаниб кетмайди. Мен учун барчаси ўз вақтида берилган, ҳатто омад ҳам. Барчасига қўл силтаб кетмоқчи бўлганимда, мени тўхтатишган. Шу сабаб ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор, фақат сабр билан кутиш керак деб ҳисоблайман.

–  Орзуларингиз... 

–  Фарзандларни комил инсон қилиб, чиройли ҳаёт кечириш. Отам доим  менга қилганларинг фарзандингдан қайтсин, дер эдилар. Шу сабаб яхши фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан. Санъатда эса ўзимдан из қолдиришни орзу қиламан.

–  Барча орзуларингизга етишишингизга тилакдошмиз. 

—  Раҳмат.

Маълумот учун: 
Баҳром Назаровнинг икки фарзанди: Озодбек исмли ўғли ҳамда Зеҳина исмли қизи бор.
Лайло РУСТАМОВА суҳбатлашди


Комментарии (0) | Добавить: 21.11.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

O‘zbekiston va Turkmaniston rahbarlari Maxtumquli haykali poyiga gullar qo‘ydi
Turkmaniston Prezidenti Mustaqillik va ezgulik monumenti poyiga gul qo'ydi
Agar siz ishlagan tashkilot tugatilgan bo‘lsa, pensiya uchun ma’lumotnoma qanday olinadi?
O‘zbekistonda budjet xarajatlarining uchdan bir qismi ijtimoiy nafaqaga yo‘naltiriladi
O'zbekistonda dollarning rasmiy kursi yana tushdi
Tojikiston O‘zbekistonga shimoliy yo‘nalishda elektr energiyasi yetkazib berish imkoniyatini ko‘rib chiqmoqda
Yulduz Usmonova Nukusda konsert beradi
Хонанда Умидахон турмушга чиқяпти. Куёв ким?
Toshkentdagi Botanika bog‘i 9-maygacha yopildi
Gurbanguli Berdimuhamedov O'zbekistonga keldi
GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ishlab chiqarishni to'xtatdi
Shavkat Mirziyoyevning xalqaro tashriflari: sarhisob va keyingi davlatlar
Mana bu tish pastalarini aslo ishlatmang!
O‘zbek kurashini nechta mamlakatda bilishadi?
Shahram G‘iyosov prof boksdagi 2-jangida ham g‘alaba qozondi, Murodjon Ahmadaliyev esa raqibini nokautga uchratdi
Alisher Usmonovning jiyani Ganya milliy liboslarda fotosessiya uyushtirdi
Shimoliy Koreyada qatl qilishga sababchi bo‘luvchi to‘rtta bema’ni holat
Xorazm viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi tayinlandi
“Zuvola” asl qo‘shiqlar milliy tanlovining dastlabki g‘oliblari taqdirlandi
O‘zbekiston ikki oyda Qozog‘istondan salkam 0,5 mln tonna bug‘doy sotib oldi
«Samsung» birdaginga ikkita egiluvchan ekranli smartfon ishlab chiqaradi
O‘zbekistonda ta’limga davlat budjetidan katta mablag‘ ajratilmoqda. Unda nega ta’lim sifati past, sohada muammolar ko‘p?
Dollarning qiziqarli tarixi
Rossiyada Putinning reytingi tushib ketdi
Xitoylik harbiylarga ishga ovqat olib kelish va onlayn translyatsiya taqiqlanadi
KXDR yadro qurolini boshqa davlatlarga bermaslikka va`da qildi
GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi