У нас есть только
оригинальные песни

Бангладешда чақмоқ уриши қурбонлари сони 50 кишига етди

calendar 15.05.2016
955

Бангладешнинг Kathmandu Post газетаси хабар қилишича, мамлакатда чақмоқ уриши билан содир бўлган табиий офат қурбонлари сони 50 кишига етган. 

13 май куни маҳаллий ОАВ мамлакатнинг турли ҳудудларида юз берган яшин уриши ҳоллари хақида хабар қилган эди. Бугунги кунгача, 35 кишининг фожеа қурбони бўлгани айтилган эди. 

Ҳаётдан кўз юмганларнинг аксарияти фермерлар бўлиб, уларни дала ишлари вақтида яшин урган. 

Табиий офат қурбонлари орасида бир неча болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Уларнинг ёмғир вақтида кўчада бўлганлари умрларига зомин бўлган. 

Бангладешга, Дакка шаҳри ва бош минтақаларида бир ҳафта давомида жазирама ҳукмронлик қилгач, сел ёпирилган эди.

Яндекс.Метрика