У нас есть только
оригинальные песни

Banklar 2 oyda aholidan yarim milliard dollar qabul qilib oldi

calendar 08.11.2017
1456

Ўзбекистон аҳолиси сентябрь-октябрь ойларида банкларга ярим миллиард доллардан ортиқ маблағни сотган.
 
Маълумотларга қараганда, бу вақт оралиғида ҳар ойлик валюта алмашинуви ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ошган. Экспортчилар томонидан сотилган валюта ҳажми ҳам 2 баробарга ошган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, 5 сентябрдан Ўзбекистоннинг жисмоний шахслари тижорат банкларининг конвертация бўлимларида амалдаги тартиб-қоидаларга асосан чет эл валютасини эркин сотиши ёки сотиб олиши мумкин. Улардан эса чет элда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин. 
 
14 сентябрь куни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Аминжанович Ишметов, МБ раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов 1 ҳафта мобайнида банк томонидан аҳолидан 200 миллион доллар қабул қилиб олингани ҳақида маълум қилишганди.

Яндекс.Метрика