У нас есть только
оригинальные песни

Banklar aholi bilan ishlashning yangi usuliga o'tdi

calendar 04.01.2017
1388

Мамлакатимиз тижорат банклари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган вазифаларни бажариш ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришнинг янги усулларини жорий этмоқдалар.

Банклар оддий аҳолини тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш ва шунга етаклаш мақсадида уларнинг банк хизматлари ва кредит маблағларига бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқишга киришди.

Тижорат банкларининг жойлардаги филиаллари масъул ходимлари аҳоли хонадонларига ташриф буюрмоқда ва улар билан ўтказаётган мулоқотларида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун ажратилаётган кредитлар, уларнинг шартлари, кредит ҳужжатлари ва гаров таъминоти тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб бормоқда.

Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга намунавий лойиҳалар таклиф этилиб, уларнинг кредит ҳужжатларини тайёрлаш бўйича тегишли маслаҳатлар берилмоқда ва қисқа муддатларда кредит маблағлари ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Банклар томонидан аҳолига қуйидаги йўналишлар бўйича кредит ажратиш таклиф этилмоқда:
              - чорвачиликни ташкил этиш;
              - паррандачиликни ташкил этиш;
   - асаларичиликни ташкил қилиш;
              - қуёнчиликни ташкил қилиш;
              - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш;
              - иссиқхоналар ташкил этиш;
              - балиқчиликни ташкил этиш;
              - кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш;
              - касаначиликни ривожлантириш;
              - ҳунармандчиликка;
              - сартарошхона хизматини ташкил этиш;
              - тикувчилик ва чеварчиликни ташкил этиш;
              - пойабзал тузатиш устахонасини ташкил этиш;
              - умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш;
              - маиший техникаларни тузатиш устахонасини ташкил этиш;
              - гўзаллик салонлари ташкил қилиш;
              - аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш;
              - автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ташкил қилиш;
              - автомобилларни ювиш шаҳобчаси ташкил қилиш;
              - компьютер хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш;
              - савдо фаолиятини йўлга қўйиш;
              - ҳаммомлар ташкил қилиш;
              - новвойхона ташкил қилиш;
              - қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
              - бошқа фаолиятни амалга ошириш учун.
Банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб, ўз бизнесини ташкил этиш фуқароларнинг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг шароит яратади.

Яндекс.Метрика