loading...

 

"Барон"ни видео "қароқчилар" ўғирлади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Барон” фильми катта шов-шувларга сабаб бўлаётган эди. Пойтахтдаги барча кинотеатрларга бу фильмни томоша қилиш учун минглаб томошабинлар  ташриф буюряпти. Катта экранларга чиққанига эндигина бир ҳафта бўлган “Барон” фильми ҳам видео "қароқчилар”нинг эътиборидан четда қолмади. Фильмнинг сифатли нусхаси аллақачон қўл телефонлари ва дисклар орқали тарқалишга улгурди. Биз мазкур масала юзасидан режиссёр Рустам Саъдиевга мурожаат қилдик.

Рустам Саъдиев, фильм режиссёри:
— Фильмнинг диски тарқаб кетганидан хабарим бор. Бироқ видео "қароқчилар”нинг қўлидаги диск катта экранларда намойиш этилаётганидан анча фарқ қилади. Фильмнинг хомаки нусхаси бозорлар ва диск дўконларида сотиляптими ёки йўқ, бунисидан хабардор эмасман. Лекин бу ишлар шунчаки жавобсиз қолмаслиги тайин. Мендан “Барон”нинг иккинчи қисмларини суратга оласизми, деб жуда кўп сўрашяпти. Фильмнинг давомини суратга олишим ва ўзбек киносининг янада ривожланиши, шубҳасиз кинотеатрларга келаётган томошабинларга боғлиқ. Менимча, ўзини ҳурмат қилган, юзлаб кишиларнинг меҳнатини қадрлайдиган асл томошабинлар фильмни кинотеатрларга келиб томоша қилишади.
 
Бу воқеа режиссёр Рустам Саъдиев билан биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Режиссёрнинг ўтган йил катта шов-шувларга сабаб бўлган “Сотқин” номли картинаси ҳам катта экранларга чиққанидан бир ой ўтар-ўтмас “қароқчилар”нинг қўлига тушган эди.  

Нафақат Ўзбекистон, балки Туркия ва Россияда ҳам суратга олинган “Барон” фильмига жами 147 миллиард сўм маблағ сарфланган эди. Ўзбек киносида қачон яхши фильмлар кўпаяркин, қачон мазмунан бой, пухта сценарий асосида яратилган фильм экран юзини кўраркин, деган гаплар жуда кўп бор қулоғимизга чалинади. Яхши фильм экранга чиққанда эса уни маданиятли томошабинлар каби кинотеатрга бориб томоша қилиш ўрнига, диски сотувга чиқишини кутамиз. Видео "қароқчилар” ҳам бундан унумли фойдаланади. Балки уларнинг “фаолияти”га нуқта қўйиш вақти келгандир.


Комментарии (2) | Добавить: 28.01.2016

2. botir9090 (28.01.2016 22:06)
xa bu aniqku
1. 1045islam (28.01.2016 18:57)
Afsus yomon ish bolibdida menimcha endi kam odamlar kino teatrga tushmayda osongina 2000 3000 minga diskni olib korishadi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?