У нас есть только
оригинальные песни

«Барселона»га Неймарнинг ҳаёт тарзи ёқмаяпти

calendar 19.04.2016
1764

Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти ҳужумчи Неймарнинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсиз ўйинидан хавотирга тушмоқда. Жамоага Неймарнинг ҳаёт тарзи маъқул келмаяпти.

La Vanguardia тарқатган хабарга кўра, каталонияликларнинг фикри бўйича, футболчи базмлар, дам олиш ва реклама учун тасвирга олиш жараёнлари учун ҳаддан ташқари кўп вақтини сарфламоқда.

Қайд қилинишича, клуб ҳали муваффақиятсизликлар серияси бошламасдан олдинроқ Неймардаги ушбу муаммога эътибор қаратган, аммо ҳозирга келиб вазият кескинлашди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» сўнгги 6та ўйинда бир марта ғалаба қозонди. Бу учрашувларда Неймар фақат бир марта пенальтидан гол урди.

Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 29та ўйинда 21та гол урган ва 10та голга ассистентлик қилган.

Яндекс.Метрика