У нас есть только
оригинальные песни

Ташкилотчилар «Евровидение-2016» танлови финалидаги драматизмдан мамнун бўлишди

calendar 15.05.2016
922

«Евровидение-2016» қўшиқлар танлови финали ташкилотчилар томонидан драматик руҳда кечди деб ҳисобланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Швеция пойтахтида ташкил этилган шоунинг бош продюсери Кристер Бьеркманга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

«Бундай якун — мен бундай яхшироғи бўлишини ақлимга сиғдира олмайман! Масалан, Польшани олайлик, уларнинг вакили ҳакамлар берган овозлардан кейин 7 балл билан охирги ўринда эди, мухлислар овози эса уни жуда юқорига, 26дан саккизинчи ўринга кўтариб юборди. Ёки ярим соат давомида кўпчилик Австралия очколардаги катта фарқ эвазига ғолиб бўллишга ишониб ўтирганди, кейин эса бундай бўлиб чиқмади. Драма нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бундан ортиғи бўлмайди», — дейди у.

Бьеркманнинг фикрича, балл беришнинг янги тизими ҳакамлар ва мухлисларнинг қарашлари ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берди.

«Аниққи, профессионаллар бутунлай бошқа жиҳатларни баҳолашади. Томошабинлар номерларнинг фақат ташқи жиҳатларини, томошабоп ҳамда чиройли жиҳатларини кўришади. Шунинг учун баҳолашлар ҳам турлича бўлиши табиий», — дея қайд этган продюсер.

Бундан олдинроқ, танловда учинчи ўринни қўлга киритган Сергей Лазарев, бу йилда асосийси мухлисларнинг россиялик вакилга муносабати яхши томонга ўзгарганини эътироф этиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Украина вакили Жамала «Евровидение-2016» танловида биринчи ўринни эгаллади.

Бу йил танлов иштирокчиларини икки босқичда баҳолашди: аввалига иштирокчи мамлакатларнинг профессионал ҳакамлар ҳайъати вакиллари ўз балларини тақдим этди, сўнг ушбу натижаларга томошабинлар берган овозлар натижаси қўшилди.

Ҳакамлар ҳайъати берган баллдан сўнг Украина Австралиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, томошабинлар берган овозлар натижасида биринчи ўринга чиқди. Жамала қрим-татарлар депортациясига бағишланган «1944» номли қўшиғини ижро этди.

2-ўринни австралиялик Дэми эгаллади, у Sound of Silence қўшиғини ижро этди. У ҳакамлар берган овозлардан кейин Украина вакилини 104 баллик фарқ билан ортда қолдираётганди, аммо мухлислар Украина вакилига кўпроқ овоз бериши натижасида келиб чиқиши кореялик бўлган Дэми Им иккинчи ўринга тушди.

Россия вакили Сергей Лазарев эса You Are The Only One қўшиғи билан учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Лазаревга бор-йўғи 4та давлат: Озарбайжон, Кипр, Беларусь ва грециялик ҳакамлар максимал 12 балл қўйишди. Ҳакамлар ҳайъати баллари эълон қилингач, Лазарев бешинчи ўринни банд этди. Томошабинлар берган овозлар бўйича у энг юқори натижани кўрсатди, аммо профессионал ҳакамлар баллари ҳисобга олинганда, у учинчи ўринга жойлашди.

Яндекс.Метрика