У нас есть только
оригинальные песни

«Барселона» «Лестер»дан футболчи сотиб олмоқчи

calendar 25.04.2016
1611

«Барселона» жамоаси раҳбарияти кейинги мавсумда харид қилишни режалаштирган бир қатор футболчилар қаторида дарвозабон ҳам бор.

The Mirror нашри хабарига кўра, каталонияликлар жамоаси «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхелга эътибор қаратган. Каталонияликлар клубида ушбу дарвозабон германиялик Марк-Андре тер Штегеннинг ўрнига олиб келиниши мумкинлигини истисно қилишмаган. Бунгача германиялик дарвозабон ўзига жуда кам ўйин амалиёти берилаётгани, Испания чемпионатидаги ўйинларда майдонга тушмаётганидан бир неча марта норозилигини билдирганди. У мавсум якунида жамоани тарк этиб, Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Жорий мавсумда кичик Шмейхель АПЛнинг шу пайтгача ўтказилган барча 35 учрашувида жамоаси дарвозасини қўриқлаган ва 33 гол ўтказган. У жамоаси билан мавсум чемпиони бўлиш арафасида турибди.

Яндекс.Метрика