У нас есть только
оригинальные песни

Башар Асаднинг онаси 86 ёшида вафот этди

calendar 07.02.2016
1731

Дамашқда Сурия президенти Башар Асаднинг онаси, Аниса Махлуф 6 февралда 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Сурия президенти девонхонаси маълум қилди.

Аниса Махлуф шифохонада вафот этди.

Башар Асаднинг отаси Ҳафиз Асад алавитлар қабиласидан бири – калбияга мансуб бўлган. Ҳафиз Асад 2000 йилда вафот этган.

Асаднинг онаси эса яна бир алавит қабиласи – хададдиндан бўлиб, 1930 йилда Латақияда дунёга келган. Асаднинг ота-онаси 1957 йилда турмуш қуришган. Улар 5 фарзанд кўришган.

Яндекс.Метрика