У нас есть только
оригинальные песни

”Beeline” юзлаб инсонларни алоқа сифатини ўлчашга жалб қилади

calendar 04.07.2015
1787


Ўзбекистон алоқа оператори "Beeline” тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш каби Ўзбекистон учун ноёб бўлган дастурни ишга туширмоқда. "Mobile Quality Analyzer” (MQA) инноватсион мослама ёрдамида компания овозли хизматлар ва мобил Интернетнинг доимий ўлчовларини янги даражага олиб чиқмоқда. Мазкур илова OS Android (2.3 Gingerbread версиясидан бошлаб) ва iOS (8.1 версиясидан бошлаб) смартфонларида ишламоқда. Яқин вақт ичида "Beeline” барча истовчиларга алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида тармоқ волонтёрлари бўлиб, иловани ўз смартфонларига юклаб олиш имконини беради. Воқеани шарҳлар экан "Unitel”нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: "MQA бевосита смартфонлардан мобил Интернетнинг тавсифномасини олишга имкон берадиган тизимни ўзида мужассам этган. Мижозлар учун муҳим бўлган нарсалар – биз учун ҳам муҳимдир, шунинг учун ўлчовлар айнан абонентлар нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда асосий сифат кўрсатгичлари бўйича амалга оширилади, ва бу аввалам бор қулайлик, узлуксизлик ва уланиш тезлиги. Ўлчов жараёнлари ва натижалар йиғилиши MQA иловаси воситалари орқлали фойдаланувчининг иштирокисиз фонли усулда амалга оширилади. "Beeline” ходимлари илк волонтёрларга айландилар, айни пайтда эса биз компания ташқарисидаги инсонларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз”. "Mobile Quality Analyzer” иловасини жорий қилиб, бевосита абонентларни тармоқ мониторингига жалб қилган ҳолда, "Beeline” телеком-соҳа ривожланишининг янги саҳифасини очмоқда. MQA ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва дриве-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни такомиллаштириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади. "Бугун "Beeline” ўзининг инноватсион етакчи ва етук хизмат кўрсатувчи компания мақомини яна бир бор тасдиқлади, - белгилаб ўтди "Unitel”нинг мижозлар тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – MQA – бу нафақат мижозлар манфаати учун ишлаш, балки мижозлар билан биргаликда ишлашдир – "Beeline” тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги фаолиятдир. Албатта, биз анъанавий усуллар ёрдамида доимий равишда тармоқ мониторинги билан шуғулланамиз, лекин юзлаб, келгусида эса минглаб абонент мосламаларидан келган хизматлар сифати ҳақидаги маълумотлар оқими - мижозлар тажрибасини ҳақиқий тушуниш учун янги даража, миқёсликнинг янги андозаси ва ўлчовларнинг самарадорлигидир”. " Mobile Quality Analyzer ” дастурида иштирок этиш ва иловани юклаб олиш ҳақида "Beeline Ўзбекистон”нинг Facebook саҳифасида қўшимча эълон қилинади
Яндекс.Метрика