У нас есть только
оригинальные песни

Beeline Wi-Fi хизмати ўқув масканларида ишга туширилди

calendar 05.03.2016
1242

Алоқа оператори Beeline Wi-Fi хизмати қуйидаги ўқув масканларида ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

– Тошкент автомобил-йўллар институти;
– Беньков номидаги республика рассомлик коллежи;
– Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети; 
– Тошкент аграр университети.

Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобил иловасида.

Яндекс.Метрика