У нас есть только
оригинальные песни

Бекорчи нарсаларга чалғишни бас қилиб, ва ниҳоят муҳим ишлар билан шуғулланишни бошлаймиз

calendar 28.12.2015
1296

Баъзида  кун бўйи ишлашга ҳаракат қиламиз, бироқ ё ижтимоий тармоқлар, ё янгиликларга чалғиб, иш кунининг якунида ҳеч нарсага улгурмаймиз. Вақт бекорга сарфланди, ишларга эса эртага ва ҳатто дам олиш кунлари ҳам қайтишга тўғри келади.

Zenhabits блогининг асосчиси ва ёзувчи Лео Бабаута (Leo Babauta) бекорчи нарсаларга эътибор қаратишни қандай қилиб бас қилиш ҳақида ҳикоя қилади. Биз мазкур услубни қўллаб кўрдик, биласизми, у иш берди.

Мазкур мақола янгиликлар лентасини ўқиш билан доимий равишда кураш олиб борувчилар учун. 

1.  Ишдан чалғиганингизни англанг

Бирор нарсага чалғиш одати жуда айёр: кўп ҳолларда биз буни ҳатто англамаймиз ҳам. У кутилмаганда пайдо бўлади, натижада эса биз кучимизни сарфлаб, унга боғлиқ бўлиб қоламиз, бироқ буни ҳатто англамаймиз ҳам.

Аслида эса биз кучсиз эмасмиз. Кучимиз – воқеликни англай олишимизда, бу хусусиятимизни ривожлантиришимиз мумкин. Ўзингизни кузатинг: кўпинча қайси сайтларга кирасиз ва телефонга термулиб, бутун кунни ўтказиб юборасиз.

Чекишни ташлаётган вақтимда ўзим билан қалам ва қоғоз олиб юрардим. Ҳар сафар чекишни хоҳлаган вақтимда вараққа белги қўярдим. Ўзимга чекиш учун рухсат берар эдим, бироқ дастлаб ўз хоҳишимини қоғозда “ҳужжатлаштириб” олишим керак эди. Ана шу йўл билан мен “англаш мушакларимни” машқ қилдирдим, хоҳиш ва ҳаракат орасида бироз вақт пайдо бўлди. Мана шу сониялар давомида мен танловни амалга оширишга улгурар эдим. Ақл билан амалга оширилган танлов. Натижада чекишни ташлашга муваффақ бўлдим.

2.  Ўзингиздан нима учун чалғиганингизни сўранг

Хоҳишингиз пайдо бўлган вақтда чалғиганингизни англаганингиздан кейин сабабини тушуниш керак. Бунинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин.Агар буюк дастурчи ёки триатлон бўйича мусобақада ютишимни орзу қилаётганим учун ишимдан чалғиган бўлсам, ҳақиқатда менда бунинг учун вақт бўлмайди, шунинг учун орзулардан воз кечишга тўғри келади, агар бунинг учун бир ёки икки йил сарфламасак, орзуимиз амалга ошмайди.

Яна бир сабаб муҳим нарсадан “қуруқ қолиш”дан қўрқиш. Атрофимизда содир бўлаётган барча қизиқарли воқеаларни ўтказиб юборгимиз келмайди. Шунинг учун ҳам ўзгаларнинг онлайн ҳодисалари ва завқини кузатишда давом этамиз. 

Буларнинг бари аҳамиятга эга эмас. Ўзгаларнинг ҳаётини яхшилайдиган ишлар билан шуғулланиш керак. Ўқиш-ўрганиш, ёрдам беришни ўрганиш муҳим.

3.  Бунинг устида ишлашни бошланг

Демак, чалғиганингизни тан олдингиз ва унинг сабабини ҳам тушундингиз. Агар тушунмаган бўлсангиз, офис ёки уй бўйлаб юринг, яхшиси кўчага чиқинг, дам олинг ва бу ҳақда ўйлаб кўринг. Мақола ҳеч қаерга қочиб кетмайди.

Ўйлаб кўрган бўлсангиз, унинг устида иш олиб боришни бошласангиз ҳам бўлади:

•  Бошланишига браузердаги иловаларнинг қўлингиздан келганича кўп қисмини ёпинг: сон-саноқсиз “кейинроқ ўқийман”лар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ишга оид бўлмаган нарсалар.

•  Севимли сайтларингиз, ижтимоий тармоқ, янгилик ва ўйинларни блокка қўйинг. Уларни ҳар 15 дақиқада текшириш шарт эмас.

•  Мактубларингизни текширишни истаганингизда ҳар сафар қоғозга белги қўйинг. Бунинг учун алоҳида вақт ажратинг: соат 10 ва 4 да 20 дақиқа. Вақтни бирор жойга ёзиб қўйинг ва режага амал қилинг.

•  Кўчага чиқинг. Велосипедда учинг, югуринг, фарзандларингиз билан боққа боринг.

•  Медитация қилинг. Ўзингизни бир неча дақиқа давомида кузатинг, диққатингизга ўзингизга қаратинг. Буни ҳар сафар чалғиган вақтингизда амалга оширинг.

•  Мутолаа қилинг. Чоп этилган китобларни. Экранларни ўчиринг ва ўзингизга ўқиш учун сокин онларни хадя этинг.

•  Wi-Fi мавжуд бўлмаган жойни топингёки роутерни ўчириб қўйинг. Агар ёзаётган бўлсангиз, матн редакторидан ташқари барча иловаларни ёпиб қўйинг. Агар бошқа иш билан шуғулланаётган бўлсангиз, керакли дастурдан бошқа барчасини ёпинг.

•  Телефондан “вақт қотиллари”  - ўйинлар, иловалар, телефонни ишга туширганингизда чалғишга олиб келадиган барча нарсаларни ўчириб ташланг.

•  Столда телефон бўлмаган ҳолда овқатланинг. Овқатнинг таъми, ранги каби хусусиятларга диққатингизни қаратинг. У органзмга келтирадиган фойда ҳақида ўйланг.

Чалғимасликка ёрдам берадиган бошқа кўплаб фойдали нарсаларни ўйлаб топиш мумкин. Кун давомида ақл билан англишни машқ қилинг. Экранлардан дам олинг.Имкониятлар талайгина.

4.  Аслида нима муҳим эканлигини ҳал этинг

Сиз учун нима муҳим? Ижтимоий тармоқлар? Янгиликлар ёки узоқ танишларимиз нима билан машғул эканлигими? Ўйинларми?

Биз буларнинг бари билан бир вақтнинг ўзида шуғулланишни истаймиз. Бироқ у ҳолда муайян бир нарсага эътиборимизни қарата олмаймиз. Бирваракайига барча орзулар ортидан чопсак, энг кичик орзуимиз ҳам амалга ошмай қолади. 

Ортидан боришни истаган муайян бир орзуингиз борми? Унга хеч бўлмаганида бир ой диққатингизни қарата оласизми? Агар йўқ бўлса, демак у қадар муҳим эмас. У ҳолда ҳаётингизда сиз учун нима муҳим? 3-4 кўпи билан 5 та нарсани тангланг. Уларга қанча вақт ажратасиз? Уларга диққатингизни қаратиш учун бошқа ишлардан воз кеча оласизми? Умуман олганда ҳаётингиздаги тўртта энг муҳим ишларни ажратиб кўрсата оласизми?

5.  Ҳаётни қайтадан севиб қолинг

Пико Айер (Pico Ayer) ўзининг “Сукунат санъати” асарида шундай ёзади: “Ҳотиржамликда ўтириш – бу дунёда мавжуд барча нарсани қўлга киритишнинг ягона усули”. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Биз нафақат ишлардан чалғиймиз, балки ҳаёт мўъжизаларидан ҳам бебаҳра қоламиз.

Бир неча дақиқа давомида ҳотиржам ўтиринг, атрофдаги одамларга қаранг. Ёруғлик қандай тушаётганлигини кузатинг. Ён-атрофингиздаги инсонлар ҳақида ўйланг. Шахсий фикрларингиз, танангиз хислари, ўз нафасингиз гўзаллиги – яшаётганингизни кузатинг.

Ҳаётни такрор равишда севиб қолинг. Ўзингизни ушбу мухаббатга тўлиқ баҳшида этинг.

Яндекс.Метрика